Кечки таомнома: Пюрели кабобдан татиб кўринг!

0

Керакли масаллиқлар:

1 кг майдаланган қўй гўшти;

2 дона пиёз;

4-5 дона картошка;

2 дона помидор;

2 қошиқ маргарин ёки сариёғ;

1 стакан сут;

1 қошиқ лимон шарбати;

Булғор қалампири;

Туз, сув.

Тайёрланиши:

1. Пиёзлар жуда майда қилиб тўғралиб ёғда қизартирилади, гўшт қўшиб қовурилади. 2. Бир стакан қайноқ сув ва лимон шарбати гўшт устига солиниб пиширилади. 3. Гўшт пишгандан сўнг пўсти арчилиб тўғралган помидор ҳам қўшилади. Усти ёпилиб 7-8 дақиқа яна пиширилади.

4. Картошкалар қайнатилиб пўстидан тозалангандан кейин эзилади. Пюре бўлгандан сўнг сут ва сариёғ ёки маргарин қўшиб яхшилаб аралаштирилади. 5. Текис ликопчага пюре текис қилиб солинади. Ўртаси аста чуқур қилинади. Гўштли қайла чуқурчалар ичига жойлаштирилади.

Дастурхонга марҳамат!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here