Қўнғироқ қилмагин – Олтидан кейин, Ахир, Уйда Хотин… Ва Болаларим…

0

Қўнғироқ қилмагин –
Олтидан кейин,
Ахир,
Уйда Хотин…
Ва Болаларим…
– Ноқулай аҳволга
Солмагин мени?!
“Гўдок”лар ташлама
Менга бетиним!

Телефонни ўчирсам…
Шубҳада Хотин!
Гумонлар
Ўтида қоврилар жони.
Пайсалга солмасдан,
Мендан яширин; –
…“Титкилар –
Телефоннинг
Хотирасини?!”.

Телефонни ўчириб…
Гоҳо яшириб,
Шу тахлит яшайман…
Ҳалакда жоним.
Қўнғироқ овози?!
Тушаман чўчиб,
Адашган абонент…
Азобда жоним…

20.10.2012.й.

Равшан Ганс Рустамов
Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here