Бир пиёла чой устида битилган битик…

0

ЗЎРҒА ЗЎРМИЗ

(Ёзувчи дўстимга ҳазил шеър)

***

Ўзингам жа қувлоқ чиқдинг-да,

Қиссангданам қувроқ чиқдинг-да,

Нафақат қўл, оёқ ҳам калта,

Сенга етолмадим, жигарим!

***

Ромеолар сенга чикора,

Жульетталар сен деб овора,

Мен яна ожизман, начора,

Сенга етолмадим, жигарим!

***

Ҳасратимни ҳазилга йўйдинг,

Вайронамни манзилга йўйдинг,

Ҳуқуқимдан айириб қўйдинг,

Сенга етолмадим, жигарим!

***

Сувлар ортга оқармиди-я,

Бойлар бизга боқармиди-я,

Мендан биров қўрқармиди-я,

Сенга етолмадим, жигарим!

***

Мен қайда-ю, сен қайда, қара,

Сабабини, Ўзингдан сўра,

Зў-ўрға зўр бўп қолдим-ку, жўра,

Сенга етолмадим, жигарим!

Олимжон ҲАЙИТ

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here