Картошкали драниклар: тез тайёрланадиган кечки овқат рецепти

0

Бу таом картошка, пиёз ва унни ўз ичига олади ва картошкали оладялар кўринишида бўлади. Биз ҳар бир уй бекалари учун тайёрланиши жуда осон ва арзон бўлган картошкали драникларнинг рецептини ҳавола қилмоқчимиз.

Масаллиқлар:

  • 500 г картошка,
  • 2 дона пиёз,
  • 1 дона сабзи,
  • 1 дона тухум,
  • 2 ош қошиқ ун,
  • 1 ош қошиқ ўсимлик ёғи,
  • таъбга кўра эзилган кашнич,
  • таъбга кўра қора мурч,
  • таъбга кўра туз.

Тайёрлаш:

Картошкани тозаланг ва қирғичда қиринг. Сабзини йирик қирғичда қиринг. Пиёзни майда қилиб тўғранг.

Агар картошкали масса ҳаддан ташқари суюқ бўлса, унда ортиқча суюқликни олиб ташлаш керак. Сабзавотлар устига тухум, ун, туз, зираворларни қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.

Ўсимлик ёғини товага солиб қиздиринг. Ош қошиқ билан картошкали драниклардан унчалик катта бўлмаган ясси шаклчалар ясанг ва уларни одатдаги оладялар каби қовуринг. Хом бўлиб қолмаслиги ва яхши пишиши учун драниклар унча катта бўлмаслиги керак.

Драникларнинг бир томони қизаргандан сўнг, уларни иккинчи томонга ағдаринг.

Картошкали драникларни қаймоқ билан дастурхонга тортинг.

Ёқимли иштаҳа!

Манба: «Дело вкуса»

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here