Шеъриятдаги сохтакорлик. Агар ҳақиқатан ҳам онангни, қишлоғингни соғинган экансан бор қишлоғингга, ким сенинг йўлингни тўсмоқда?

4

Бундан бир-икки йил аввал тошкентлик шеърлар машқ қилиб турадиган шоиртабиат юртдошимиз меҳмоним бўлганди. Асосан ўзбек шеърияти ҳақида суҳбатлашар эдик. Бир куни зўраки ёзилган шеърлар ҳақида суҳбатлашиб турган эдик гапимизнинг исботи бўлиб тармоқдаги бир ўртамиёна шоир ўз ижодидан намуна эълон қилиб қолди. У шеърни тўлиқ келтирмайман, мазмунини ёзаман ва таҳлил қилишга ҳаракат қиламан :

 

«Эй, онажон, мен сизни қандоқ соғинганимни билсангиз эди. Эй, қишлоғим, мен сени қандоқ соғинганимни билсанг эди. Эй, дўстларим, мен сизларни қандоқ соғинганимни билсангиз эди. Афсус, тақдир шундай экан, Тошкентда яшамоқ қисматим экан. Баъзида барчасидан воз кечиб бош олиб қишлоғимга кетгим келади, иложим йўқ. Нима қилай, тақдирим шундай бўлса. Бир дамгина вақтим йўқ қишлоғимга бориш учун, онажонимнинг бағрига қайтмоқ учун. Катта шаҳарни кичик қишлоғимга алишмайман. Қани энди иложи бўлганида қанот қоқиб қишлоғимга қайтар эдим ва бир умр қишлоғимдан чиқмай, онажонимнинг хизматини қилиб ўтган бўлардим».

 

Келинглар, энди таҳлил қилиб кўрамиз. Ана бу бечора шоир ўзи Тошкентда ижарама-ижара зўрға кун кўради, худди-ки, Тошкентда бирор муҳим лавозимда ишлайди-ю, у кетса, Тошкентнинг бир томони пастлаб қоладигандек «иложим йўқ» дейиши ўта кулгули. Агар ҳақиқатан ҳам онангни, қишлоғингни соғинган экансан бор қишлоғингга, ким сенинг йўлингни тўсмоқда? Қишлоқда яшаш мақсадинг рост бўлса нима қилиб юрибсан сарсон бўлиб ижарама-ижара ўзингни ва болаларингни қийнаб. Сенинг ёзганларинг барчаси ёлғон-ку, аслида қишлоқдаги машаққатлардан, жисмоний меҳнатдан қочиб Тошкентдаги қайсидир кичкина ташкилотчага таниш-билиш қилиб ишга кириб олиб яшаб юрибсан-ку. Аслида жуда кўп таниқли инсонлар Тошкентда яшар экан туғилиб ўсган юртини қўмсаб ўтган, ўшаларда имкон бўлганида қишлоғига қайтган бўлишар эди. Улар ҳақиқатан ҳам муҳим одамлар эди. Тошкентда яшар экан жамият учун кўпроқ фойда келтираётганини атрофидагилар ҳам, ўзлари ҳам билишар эди . Бир умр қишлоғини қўмсаб ўтишгани рост. Сен кимсан? Ҳақиқатни ҳеч қачон ёза олмайдиган, маддоҳ , ёлғончи бир бандасан. Сендақа омадсизлар тўлиб ётибди Тошкентда, агар қишлоғингга кетишга чиндан қарор қилар экансан ўрнингга яна яна битта омадсиз келиб тирикчилигини қилаверади, ўрнинг узоқ бўш қолмайди .

 

Хулоса ўрнида айтмоқчи бўлганим, бунақа сохта,  зўраки, ёлғон ижоддан кўра қишлоққа бориб кетмон чопган яхшироқ.

 

Мавлоно Андижоний

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

4 ФИКРЛАР

  1. Кечирасизу мавлоно ёзган фикрларингиз унчалик хам тугри келмайди. Сабаби шоир ёки бошқа саноаткорлар факат узи учун шер ёзмайди кушик укимайди, хаммани дардини айтмокчидир балки. Мен бу шерни ёзган шоирни танимайман лекин сиз ундан купрок хато киб куйдингиз.

  2. Фикрингизга қўшиламан. Шоир ҳақида шу гапларни ёзишни ўзи мантиқсизлик. Тумтароқ сўзлар билан бўлсада балки у бошқа бир одамни дардини ёзгандир, балки қишлоғида айб иш қилиб қайтолмайдиган даражада бўлиб қолгандир. Шунга ҳам ота гўри-қозихонами…????

  3. Аввало бирор инсон уз хисларини ва фикрини айтиш учун Андижоний ёки бошка инсонлар нима дер экан деб фикр юритса шоир шундай инсонларни рамкасига тушиб колади. дунёдаги хар бир одам бизга ухшаб фикрламаса уни айблаш нотугри булади.Хар бир одам уз фикрини ва хис хаяжонини эркин баён килишга хакли. бунака десам Тошмат нима дер экан унака десам Эшмат нима дер экан деб фикрлайдиган одам Эшмат билан Тошматни Кулига айланиб колади. Ундан кура бировни камчилигини излашдан кура уз муаммоларимизга ва камчиликларимни ечим ахтарсак яхширок булса керак

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here