Томоша қилинг: Шоҳрух Хон араб телешоуси қурбонига айланди (видео)

0

Болливуд қироли Шоҳрух Хон яқинда машҳур араб телешоуси «Ramez Underground»га таклиф этилди ва уларнинг таклифини ерда қолдирмаган Хон эса Миср Араб Республикасига йўл олди.

МБC телеканалининг «Ramez Underground» реалити шоуси бошловчиси Рамз Галол эса шоуни сал эртароқ бошлаб юборди. Болливуд қиролини Абу Даби саҳросида кутиб олган мезбонлар дастлаб саҳрода ботқоққа дуч келишди. Кўз ўнгида мезбонлардан биттаси машинага қўшилиб қумга ботиб кетганини кўрган киноюлдуз ҳамон ўзини йўқотиб қўймаган, аксинча, уни кутиб олган қиз билан ҳайдовчи йигитни қутқаришга чиранарди. Бир пайт эса…

Ҳуллас, буларнинг шунчаки уюштирилган томоша эканини билганидан сўнг болливуднинг ўзига хос характери, оғир босиқ, айниқса азбаройи жаҳли чиққанида ҳам ҳақоратли сўз ишлатавермайдиган актёри Шоҳрух Хон асабларини жиловлаб туролмади ва барчани ҳақорат қила кетди. Уёғини эса, яхшиси ўзингиз кўринг!

Ваҳоб Раҳим

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here