Бэтмен роли ижрочиси Адам Уэст 89 ёшида оламдан ўтди

0

Ўтган асрнинг 60 йилларида «Бэтмен» телесериалида бош қаҳрамонни ўйнаган америкалик актёр Адам Уэст 89 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар берди.
Кўп йиллар давомида оққон касалига қарши курашиб келган актёр Лос-Анжелесда, яқинлари қуршовида вафот этди.

Уэст ABC телеканалида «Бэтмен» телесериалида бош ролни ижро этгач, машҳурликка эришди. У шундан кейин яна бир неча сериал ва фильмларда ўйнади, бироқ аввалгидек муваффақиятга эришмади. Уэст «Олмослар абадий» фильмида Жеймс Бонд ролига номзод сифатида кўрилганди, бироқ тасдиқланмади.

1980 йиллар бошларида актёр анимация фильмларига овоз беришни бошлади. У «Симпсонлар», «Мўъжизакор ота-оналар», «Ким Беш плюс билан», «Бэтмен» ва «Гриффинлар» сериалларида иштирок этганди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here