Бир дона апельсиндан икки литр шарбат тайёрлаш мумкин

0

 

 

Масаллиқлар:

1  дона апельсин

2 литр қайнаган сув

9 ош қошиқ шакар

бир оз лимон шарбати

Таёрланиши:  Апельсинни  яхшилаб сувда ювамиз ва музлатгичда 2 соатга қолдирамиз. Музлаган апельсинни  бир неча бўлакларга бўлиб, қиймалагичнинг кичик тишлисидан ўтказамиз, агар қиймалагичнинг тишлари катта бўлса уни икки марта ўтказиш керак бўлади.

 

Ҳосил бўлган массанинг устига 2 литр қайнаб совитилган сув соламиз  ва газ оловига қўямиз.  Оловда суюқлик қўлни куйдирадиган даражада қиздирамиз, сўнг газдан олиб, сеткадан суюқликни ўтказиб, яхшилаб сиқиб оламиз. Шакар ва бир оз лимон шарбатини қўшиб яхшилаб аралаштирамиз.

Совигач идишларга қуйиб истеъмол қилиш мумкин. Бу шарбат магазинда сотиладиган шарбатлардан ҳеч ҳам қолишмайди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here