Аборт? Тўхта!

0

Дунё эшигидан кирмасдан туриб,
Йўқликка сирғалди бечора гўдак.
Бешикда ётишлик армон мурғакка,
Тупроқда титилди, тўғралди гўдак!

Ҳали қўлчалари бармоқсиз эди,
Сочлари ўз рангин ола билмаган.
Ҳали кўзларида нур тўлмаганди,
Лаблари табассум, кула билмаган.

Митти юрагида жо бўлганди жон,
Онанинг меҳрини англаганди дил.
У бегона қўлида жон бермаганди,
Унга ўз онаси бўлганди қотил.

Бир укол, ё дори кесди ризқини,
Ёш эмас қон бўлиб кетди дунёдан.
Уволдан қўрқмаган тошбағир она,
Наҳот ҳеч қўрқмайди Ҳақ Ул Худодан!

Алижон Сафаров ижоди
12/06/2017

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here