Леонардо Ди Каприо терговда: у “Оскар” мукофотини полицияга топширди

0

Малайзиянинг Давлат инвестиция фондидаги ўғирликни тергов қилиш давомида Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо унга совға қилинган “Оскар” мукофоти ҳайкалчасини полицияга қайтариб берди. Бу ҳақда qalampir.uz хабар бермоқда.

Ди Каприога “Уолл Стрит бўриси” фильмидаги роли учун 1954 йилда машҳур актёр Марлон Брандо қўлга киритган ҳайкалчани ҳадя қилишган эди.

Таъкидланишича, “Red Granite” продюсерлар компанияси мазкур картинани суратга олиш учун Малайзия давлат фондидан қарийб 100 млн доллар пулни ўзлаштирган.

Ди Каприо тергов доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига совға қилинган ҳайкалча ва бошқа туҳфаларни ҳам қайтариб берган. Бу ҳамкорлик ўтган йилнинг октябрь ойидан бошланган.

“Жаноб Ди Каприо ҳар йили ўтказиладиган хайрия аукционида қўлга киритилган барча буюмларни қайтариш ташаббуси билан чиқди”, деб маълум қилди полиция ходими.

Шунингдек, АҚШ Адлия вазирлиги “Уолл Стрит бўриси” фильмини ноқонуний молиялаштирганликда гумон қилинганларни қамоққа олиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Леонардо Ди Каприо “Оскар” мукофотини “Омон қолган” фильми учун 2016 йилда қўлга киритган эди. Бу катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Чунки актёр мукофотга 22 йил деганда сазовор бўлди.

Сумбула

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here