Лола фарзандлари билан Москва саёҳатида(Фото)

4

Ёз — таътил ва ҳордиқ мавсуми. Мазкур мавсумни аксарият эстрада хонандалари хорижий давлатларда ҳордиқ чиқариш билан ўтказмоқда.

Хонанда Лола ҳам ҳамкасбларидан ортда қолмай, Россияга саёҳат учун жўнаб кетди. Саёҳатда унга фарзандлари Шаҳина ва Шоҳдиёр ҳамроҳлик қилмоқда. Ажабтовур таассуротларга бой саёҳат онлари акс этган суратлар Лоланинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан ўрин олмоқда.

Хонанда фарзандлари билан бирга “Муз тв” телеканали ташкил этилган сана муносабати билан ўтказилган тақдимот маросимида ҳам иштирок этди. Лоланинг маълум қилишича, бу тақдимот маросимидаги иштирок унинг фарзандларига айниқса манзур бўлган. Улар ўз кумирлари билан учрашув онларини сабрсизлик ва катта қизиқиш билан кутган.

Лола барча болаларга бирдек севимли бўлган “Тачки” мультфильмининг янги қисмини фарзандлари билан томоша қилганини маълум қилиб, анимацион картина ҳақидаги фикрларини ёзиб қолдирди ҳамда барчани мазкур мультфильмни томоша қилишга ундади.

Лола Москва шаҳридаги “Кидзания” деб номланган болалар шаҳарчасида 6 соат вақт ўтказгани, фарзандлари бу вақт ичида умуман зерикмагани ҳақида ёзди.

“Бу ерда ўтказган 6 соат вақтимиз жуда камдек туюлди. Бу бизнинг янги рекордимиз ва унутилмас таассуротларимиз!”, деб ёзади хонанда.

darakchi.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

4 ФИКРЛАР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here