Сиздан рози бўлолмайман икки дунё, бахтсиз қилиб кетганингиз кўринг келиб!

8

Келиб кўринг, келиб кўринг, келиб кўринг,
Ҳаётимнинг барбод бўлиб кетганини.
Ўзингизни билмасликка олиб юринг,
Билмай қолинг бир умрнинг ўтганини.

Бахтлимисиз? Бахтингизни берди Худо,
Сиз кетдингиз мени ёлғизликка бериб.
Сиздан рози бўлолмайман икки дунё,
Бахтсиз қилиб кетганингиз кўринг келиб.

Пойимга тиз чўкиб йиғланг демайман йўқ,
Айбингизни гуноҳларга йўёлмайман.
Фақат энди мен ҳам сизни севмайман, йўқ,
Севолмайман, унутиб ҳам қўёлмайман.

Бир кун келаман деб қасам ичолмайсиз,
Ўша гўзал тўсаверар йўлингизни.
Менинг учун ҳаммасидан кечолмайсиз,
Ололмадим бир қиз олган кўнглингизни.

Қалбингиздан ўчган номим осмонларда,
Бир Зуҳронинг яшашини ўйлаб кўринг.
Сиз Қўқонда, менчи Тошкент томонларда,
Келиб кўринг,
Келиб кўринг,
Келиб кўринг?!

 Зуҳра АЛИЗОДА

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

8 ФИКРЛАР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here