Сенга бўлолмас тиргак, Ўн бир ичи бўш терак. Сенга «тез ёрдам» керак, Шўрлик ўзбек футболи!

7

Кўпми кундуздан тунинг,
Қуриди умид кўли.
Кимларга қолди кунинг,
Шўрлик ўзбек футболи?

Ютқаздинг мезбон бўлиб,
Ютқаздинг меҳмон бўлиб,
Кетмасмикансан ўлиб,
Шўрлик ўзбек футболи!

Сенга бўлолмас тиргак,
Ўн бир ичи бўш терак.
Сенга «тез ёрдам» керак,
Шўрлик ўзбек футболи!

Орсиздир қайси ўғлон,
Ватан дегани ёлғон,
Юзларинг қора қумғон,
Шўрлик ўзбек футболи!

Сенинг амалдорларинг –
Бўйнингдаги дорларинг,
Деёлмайсан бир бор «ғинг»,
Шўрлик ўзбек футболи!

Ҳозирги таркибни буз,
Бошқа бир жамоа туз,
Россиядан умид уз,
Шўрлик ўзбек футболи!

Манзилни ғамин ема,
Сен тешилган бир кема,
Ўзбекистонман дема,
Шўрлик ўзбек футболи!+

Бу танбеҳмас ёки дўқ,
Бўлаверсин кўнглинг тўқ.
Сенга бошқа гапим йўқ,
Шўрлик ўзбек футболи!

Ботиржон Эргашев

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

7 ФИКРЛАР

  1. Ажойиб .Энди юқоридагиларни ақли бўлса бошқа таркиб тузишсин Ўйинчилар ўзлигини ақли бўлса кетишар Пулни яхши кўрса қолади номардлар

  2. Ўзбек футболида биринчи навбатда «Футфол карчалонларини» йўқотиш керак, миллий терма жамоамизга нахотки махаллий кадр тренерлик килиши шунчалик муаммо, чунки у ҳар қалай миллат шаъни, обрўси учун жон куйдирармиди. Ўйинчиларга келсак селекция ишларини ҳаққоний ўтказиш керак, керак бўлса бу жараёнга аралашадиган ҳар қандай коттаконнинг Қонун олдида жавобгарлиги масаласини ҳам кўриб чиқиш вақти келди.

  3. Ўзбек футболида биринчи навбатда «Футбол карчалонларини» йўқотиш керак, миллий терма жамоамизга нахотки махаллий кадр тренерлик килиши шунчалик муаммо, чунки у ҳар қалай миллат шаъни, обрўси учун жон куйдирармиди. Ўйинчиларга келсак селекция ишларини ҳаққоний ўтказиш керак, керак бўлса бу жараёнга аралашадиган ҳар қандай коттаконнинг Қонун олдида жавобгарлиги масаласини ҳам кўриб чиқиш вақти келди.

  4. gap yo’q sherga otaizga raxmat. lekin bir narsani to’g’ri tushunishimiz kerak uff ni kalondimog’ O’zbek bo’la turib O’zbek tilida gapiraolmaydigan axmoqlari bor ekan ulardan bir nimani kutish noo’rin azizlar. yaxshisi yevrofutbol bilan yashaylik. bu dabbalar nima qilsa qiluvursin endi bizga baribir…………..

  5. Ўзбек футболидаги Бу каттаконларни енди хеч ким йўқ қилолмаса керак, хатто …. лар хам. Яхшиси енди ўзим ўзбек футболи мухлислигидан кетганим мақул! Ужи асаб ҳам қолмади, сабр ҳам қолмади. ЖЧ га чиқолмагандан кейинги ўзгаришлар нимага керак.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here