Сизни алдашаётганини қандай аниқласа бўлади?

1

Қандай қилиб ёлғончини аниқласа ҳамда фарқласа бўлади? Бу ҳақида АҚШ Федерал Қидирув Бюросининг агентининг ишончли маслаҳатлари бизга асқотади.

Кўпчилигимиз ҳар куни атрофдагиларимизнинг тўғри гапиряптими ё қанақадир тўқима деталларни ўйлаб топяптими ё очиқчасига алдаяптими билмай қоламиз. Буни қандай аниқласа бўлади? Бу борада 25 йил ФҚБнинг махсус агенти, контрразведка ва терроризмга қарши курашиш бўлими раҳбари бўлиб ишлаган Жо Наварро инсон ҳатти-ҳаракатлари ва хулқ-атвор таҳлили билан шуғулланган ва «Нима ўйлаётганингизни кўраяпман» номли жаҳонга машҳур бестселлер китоби муаллифидир. Мутахассиснинг тажрибаларини сизнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Одамнинг ёлғон гапираётганини кўрсатиб турадиган аниқ ҳаракатлар йўқ. Масалан, «Пиноккио (Буратино) эффекти» (ёлғон гапирганда бурун узайиши) мавжуд эмас дейди Жо Наварро. Кўзларнинг ўйнаб туриши ҳар доим ҳам ёлғон гапираётганликни англатмайди. Яна шундай ҳолатлар борки, руҳий ноқулайлик, нотинчлик ёки тушкунлик кайфиятида, шунингдек, махсус ҳолатларда (кўрсатма бераётганда), ёқимсиз суҳбатдош билан мулоқотда ёки жуда мураккаб, чалкаштирувчи саволлар берилганда ёлғон сўзланиши мумкин. Баъзан инсоннинг виждони тоза бўлмаганлиги учун доим алдаши мумкин.

Биз фақатгина савол берилганда инсоннинг ўзини тутишини кузатиш мумкин холос. Агар қаршингиздаги киши саволингизга жавоб бераётганида ўзини ноқулай ҳис қилаётганини сезсангиз, нега бундай қилаётганини ўйлаб кўринг.

Ҳамсуҳбатингиз ўзини ноқулай ҳис қилаётганини билдирувчи қуйидаги олтита ҳатти-ҳаракатни сезганингизда, эҳтиёт бўлишингиз керак.

Лабни қисиш

Қисилган лаблар одамни салбий ҳиссиёт чулғаб олганини билдиради. Биз буни одамлар терговчига кўрсатма бераётганида ҳам кузатишимиз мумкин.

LS006219

Қаттиқ баҳслашиш

Саволингизга ҳамсуҳбатингиз жавоб бераётганида қаттиқ баҳсга киришиб кетади. Бу руҳий ноқулайликнинг яққол кўрсаткичи.

Two businessmen talking in a meeting room

Бўйинга тегиниш

Нотинч, асабий ҳолатимизда ёки нимадандир қўрққанимизда бўйнимизга, айниқса, ияк тагига тегинамиз. Эркаклар буни галстугига тегиниш ҳолати билан ниқоблашга уринишади.

Farmer Rubbing Neck in Pickup Truck

Тана билан ўгирилиш

Мазкур ҳолатни «қорин билан инкор этиш» деб ҳам аташади. Инсонларни нима деб гапириш қийнаса ёки мавзу баҳсли бўлса, танасини қаршисидаги кишилардан ўгиради. Бу ажралиш ҳолатидир. Одамлар худди жойида қимирлаб қўяётгандек кўрсатишсада, аслида, улар босқичма босқич сиздан танасини ўгириб олишади. Шунингдек, оёқларини чалиштириб олиб ўзлари учун тўсиқ, чегара ўрнатиб олгандек ҳис қилишади. Лекин сизнинг кўзларингизга қараб гапиришади.

OB00-8984

Кўзга тегиниш

Биздан ниманидир сўрашганда ёки ўзимиз нотинч бўлганимизда кўзларимизга тез-тез тегиниб қўямиз. Мазкур ҳолатни савол қийинчилик туғдиргани билан изоҳлаш мумкин. Бундай ҳолатни кўпинча фирма бошқарувчилари йиғилишида кимдир сўзловчининг фикрларига қўшилмаганда ёки айтилган гапларда ноаниқлик бўлганида кузатишингиз мумкин. Кўзга тегиниш ҳолатини ҳатто болаларда ҳам кузатиш мумкин. Болалар ўзларига ёқмаган гапни эшитишлари билан кўзларига қўлларини теккизишади.

Sleepy Businessman

Узун қўл бармоқларини яшириш ёки қўйиб юбориш

Мазкур ҳолатни, одатда, ҳеч ким пайқамайди. Лекин бу ҳолат ҳамсуҳбатингиз ўзини ноқулай ҳис этилаётганини аниқроқ намоён этади. Суҳбатдошингиз узун бармоқларини беркитишни ёки қўйиб юборишни бошласа, билингки, унда ишончсилик бор ёки суҳбат мавзусига жиддий қизиқиши йўқ. Бир томондан, бу гапираётган нарсамизни танамиз инкор қилаётганини ҳам билдиради.

42-27845426

Sof.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here