Романтик чекиниш: Дарвозани очаман аста, «Ҳар куни шу» онам билибди. Қизил атиргуллар бир даста, Яна ўша йигит келибди!

0

ШАҲАРДА

Яна бир тонг отди шаҳарда,
Одамлар уйғонди эриниб.
Лондон, Парижда бу маҳалда,
Осмонда ой кетгандир синиб.

Дарвозани очаман аста,
«Ҳар куни шу» онам билибди.
Қизил атиргуллар бир даста,
Яна ўша йигит келибди.

Уялиб хонамга қайтаман,
Гул баргини юламан бир-бир.
Севади деб секин айтаман,
Севишим ҳам кўнглимдаги сир.

Тушимга ҳам кирганди кеча,
Сочим силаганди эркам деб.
Сал туриб келади бир қизча,
«Опа шу хат сизга экан» деб.

Кўрмаганга оламан қандай,
Қарамасам оғир ботади.
Ҳовлимизнинг олдидан атай,
Кечга яқин яна ўтади.

Менга олиб келиши учун,
Очилади гуллар саҳарга.
Кечаларда кутган тонг узун,
Яна оқшом кирди шаҳарга.

Зуҳра АЛИЗОДА

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here