Сиз мени шунчаки унутолмайсиз, Чиқара олмайсиз хаёлингиздан. Ҳали кўп эслайсиз кулишларимни, Излайсиз ҳаттоки аёлингиздан…

1

Сиз мени шунчаки унутолмайсиз,
Чиқара олмайсиз хаёлингиздан.
Ҳали кўп эслайсиз кулишларимни,
Излайсиз ҳаттоки аёлингиздан…

Мендан олисларга кетган сарингиз,
Соғинаверасиз эркалигимни.
Ҳувиллаб қолади кўнгил қаърингиз,
Англайсиз дунёда яккалигимни.

Ғурурга бош эгмай қийналасиз кўп,
Пушаймон бўласиз кетганингиздан.
Орқага қарайсиз, кўрасиз, бир тўп
Армонлар ўрасиз экканингиздан.

Сиз мени шунчаки унутолмайсиз,
Тунда ой эслатар гулгун юзимни.
Кун келар қўл чузиб ҳам етолмайсиз,
Ҳатто орзуда ҳам босмам изимни.

Ҳозирча сиз ҳақу мен гуноҳкорман,
Лоақал кўнгилга солмаяпсиз қўл.
Бир куни соғиниб қайтай десангиз
Қанчалик хоҳламанг сололмайсиз йўл.

У замон мен сизни ўчириб дилдан,
Бахтнинг саройида бека бўламан!
Тангрига шукрлар учириб тилдан,
Буюк мухаббатга эга бўламан!

Сожида Убайдулла қизи

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here