Фикрлашга ундайдиган шеър: Оқ хоним ёнига бўш ўриндиққа, Қора тан бир жаноб келиб ўтирди…

0

Оқ хоним ёнига бўш ўриндиққа,
Қора тан бир жаноб келиб ўтирди,
Оқ хоним ғазабдан стюардессага,
Норози оҳангда бирдан ўшқирди.
Бу не хол, зудликда чорасин топиб,
Мени бир тозароқ жойга ўтқазинг,
Ёнма ён кетмайман насли паст билан,
Нафасим қайтмасдан мени қутқазинг.
Ҳўп хоним эконом салонда жой йўқ,
Бизнес класс салонни бир бориб кўрай,
Агарда у жойда бўш ўрин бўлса,
Сизни мен шу ерга ўтказиб қўяй.
Қора танли жаноб ҳижолат бўлиб,
Ўртада муаллақ серрайиб қолди,
Сўровни ҳал қилган борт кузатувчи,
Жанобнинг қўлидан сумкасин олди.
Сизга қийинлигин тушундим хоним,
Зоти насабингиз қурбони бўлай,
Битта бўш жой қолган олий салонда,
Шу жойга жанобни кузатиб қўяй.

Шариф Абдулазизов

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here