Жамила Ғофурова сочини олиб ташлаб, кал бўлмоқчи! Бундай қурбонлик нима учун?

2

Myday нашри Жамила Ғофурованинг ижоди ва ҳаётига оид беш маълумотни мухлислар эътиборига тақдим этди.

alt

Бундан ташқари кал бўлишдан қўрқмайдиган Жамила Ғофурова «Синий кит» ўйинига бағишланган фильмда бош ролни ижро қилмоқда.

  • Мутахассислиги бўйича Тошкент Давлат шарқшунослик институтини тугатган актриса кўпчилик ўйлагандек ижодни кино актрисаликдан эмас, қўшиқ куйлашдан бошлаган. «Жамила Ғофурова клипини телеканалларда айлантириш учун, Captiva’сини сотиб юборганмиш» деган гап-сўзлар асоссиз бўлиб, шу вақтгача бирорта қўшиғини реклама қилмаганлигини ва бирор сўм сарфламаганини айтиб ўтган. Қўшиқчилик фаолиятини ҳали ҳам давом эттираётган хонанда-актриса, Даврон Эргашев билан биргаликда куйлаган «Бидир-бидир» таронаси ижодининг сўнгги намуналаридан ҳисобланади.

 

  • Актриса фильмографиясида барча жанрдаги фильмларни кўришингиз мумкин. Ўзи роль ижро қилган қирқдан ортиқ фильмларнинг деярли барчасида бош ролларни ижро қилган.

 

  • Ўзини режиссёр ва продюсер сифатида ҳам тасаввур қила олади. Кун келиб режиссёрликка қўл уриши, фильмлар суратга олиши ҳам мумкин. Ўзи суратга олган фильмда ҳеч қачон роль ижро қилмоқчи эмас.

 

  • Актриса агар арзийдиган, тарихда қоладиган роль бўлса ҳеч иккиланмасдан сочини олиб ташлаб, кал бўлишга ҳам тайёрлигини маълум қилган.

 

  • Айни пайтда актриса Аҳад Қаюмнинг «Муҳаббат ва нафрат» фильмида ҳамда Шавкат Комилов продюсерлигида суратга олинаётган «Синий кит» ўйинига бағишланган «Қотиллар ўйини» фильмида суратга тушмоқда. Бундан ташқари актриса режиссёр Музаффар Эркинов томонидан суратга олинаётган «Саодат» сериалининг навбатдаги фаслида ҳам бош роллардан бирини ижро қилмоқда.
Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

2 ФИКРЛАР

  1. Аслида актёр ва актрисаларнинг ҳаёти, тақдири, юриш-туришини ҳадеб кўз-кўз қилиш кимга керак, ҳаёт ўшалардан иборат эмас-ку, ОАВ Ватанимиздаги ижобий хислатга эга бўлган оддий одамларни излаб топиб ўшаларни кўпроқ ёритсин!!! Эрдан ажрабди, сочини олибди, бировни хотинига уйланибди…шуям мавзу бўлдими!?

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here