21 аср… Эрларининг рашки. Ёки…Замонавий рашк!

1

Осон ўтмас
Тирикликда кун,
Ўйин эмас
Ҳаёт дегани.
Рашкчи эрнинг
Хотини бу кун,
– Тўрт йил бўлди
Москов кетгани…

Онда – сонда
Телефонда гурунг,
Хотин сўрар
Болаларини.
“Озроқ экан…
Юборган пулинг…?!»
– Эр «тўкади»
Нолаларини!

Хотин мулзам,
Сал…
Жимликдан сўнг…
Тинглаб туриб
Эрнинг арзини.
Келасида
“Элликни” қўшиб,
Узмоқ бўлар
Қолган қарзини!

Эри жиддий…
Эслайди Хотин;
Рашк қиларди
Отеллога хос.
Ҳам калтаклаб
Бўғиб қоларди –
«Рўмолчасин»
Сўрамай бехос!

Осон келмас
Ҳаёт дегани,
Тегирмонда
Янчилмоқ қийин.
Эр боради –
Пулни олгани
Рашки фақат…
Доллардан кейин!

24.7.17.й. Ганс.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here