Андижонда узунлиги 17 метрли лаваш тайёрланди

0

Ўзбекистондаги маҳаллий брендлардан бири Андижон шаҳридаги филиалида узунлиги 17 метрли лаваш (шоурма) тайёрлади, деб хабар бермоқда Спутник нашри.

Бунинг учун 10 кило гўшт, 10 литр соус, 8 кило помидор, 6 кило бодринг ва бошқа керакли масаллиқлар сарфланди. Энг қизиғи, шоурма узунлиги 17,5 метрли бутун лавашдан тайёрланди.

В Андижане приготовили 17-ти метровую шаурму

Ушбу пишириқни тайёрлаш учун 35 нафар ошпаз тер тўкишди, дейилади хабарда. Шунингдек, уни тайёрлаш жараёнини кузатган меҳмонлар 17 метрли лавашни тотиб ҳам кўришган.

Ташкилотчиларнинг айтишларича, бугун ва эртага Фарғона ва Қўқон шаҳарларида ҳам ана шундай тадбирлар бўлиб ўтади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here