“Титаник” юлдузлари айсбергларни қутқаришга бел боғлашди

0

“Титаник” фильми юлдузлари Леонардо Дикаприо, Кейт Уинслет ва Билли Зейн музликларни қутқариш учун қайта бирлашишди. Актёрларнинг биргаликда тушган суратини Зейннинг инстаграмида кўриш мумкин.

Фотосурат Leonardo DiCaprio Foundation томонидан ташкил этилган ва иқлим ўзгариши муаммоларига бағишланган хайрия тадбири вақтида олинган.

Эслатиб ўтамиз, “Титаник” фильми 1997 йилда тақдим этилган бўлиб, машҳур кеманинг ҳалокатга учраши ҳақида ҳикоя қилади. Зейн Уинслет қаҳрамонининг қаллиғи ролини талқин қилган.

“Энди биз айсбергларни қутқармоқдамиз”, – дея ҳазил қилган Зейн янги биргаликдаги суратга қолдирган изоҳида.

манба: kun.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here