Эски китобларда ёзилишича, одам, ҳайвон ва ўсимликлар суратини чизиш бахтсизлик келтираркан…

0

Бу гап инсоният пайдо бўлгандан бери ўз қудратини йўқотмаган. Қадимгилар ҳам тирик жонзотларнинг юзини тасвирлаш фақат Яратган эгамга хос дея ҳисоблашган. Қарангки, муқаддас Қуръони Каримда ҳам шу масалага алоҳида тўхталиб ўтилган. Яъни, тирик жонзот ҳисобланмиш одам, ҳайвон ва ўсимликлар суратини чизиш тақиқланган. Шунинг учун ҳам қадимги рассомлар ўзи чизган суратнинг юз қисмини ҳеч қачон тасвирлашмаган. Бу амал албатта балога йўлиқтиришига ишонишган.

Насронийлар дини эса нафақат одам, ҳайвон ва ўсимлик, балки оддий қўғирчоқлар юз қисми тасвирланишини ҳам азалдан тақиқлаган. Агар қадимий суратларга назар солсак, уларнинг юз қисми тасвирланмаганига гувоҳ бўламиз.

Албатта, бу қуруқ сафсата эмас. Ўша пайтларданоқ одам, ҳайвон, ўсимликнинг юз қисмини чизган рассомлар хонадонида, шахсий ҳаётида кўнгилсизликлар албатта юз берган.

Масалан, дунёга машҳур рассом Рембрандтни олайлик. У ростдан ҳам ўзидан буюк асарларни келажак авлодга қолдириб кетган. Лекин шундай буюк рассом ҳам одамнинг юз тузилишини тасвирлаши эвазига товон тўлаган. Унинг «Флора» деб номланган картинасида тасвирлаган биринчи рафиқаси сурат чизиб бўлингандан кейин икки йил ўтиб оламдан ўтган. Шу қисмат рассомнинг иккинчи хотини ҳаётида ҳам такрорланган. Рассом уч фарзандининг портретларини ҳам профессионал тарзда тасвирлаб кенг омма эътиборига ҳавола этганди. Бахтга қарши суратлар тайёр бўлди дегунча уч фарзанд ҳам чақалоқлигидаёқ рихлат қилган.

Шундай ҳолатлар Россияда ҳам кузатилган. Масалан, 1797 йили ўз даврининг машҳур рассоми Владимир Боровиковский дворянлар сулоласи вакиласи Мария Лопухина исмли гўзал аёлнинг портретини чизди. Аёл эса сурат тайёр бўлгач, кутилмаганда оламдан ўтди.

Рассом Василий Перов ҳаётида ҳам худди шундай кўнгилсизлик юз берган. У ўсмир йигит суратига қаҳрамон излаб топди. Шу ўсмир портретга жуда мос эди. Аммо боланинг онаси фарзандини беришни хоҳламади. Балога йўлиқишини айтиб зорланди. Рассом эса амаллаб аёлни кўндирди.

Сурат тайёр бўлгандан сўнг икки ой ўтиб ўсмир ёруғ дунёни тарк этди.

Бу мавзуда эзотериклар ҳам ўз фикрларини илгари суришган. Улардан бирининг айтишича, сурат ва тирик жонзотдаги энергетика кучи кўп нарсага қодир. Агар тирик жонзотнинг рассом тарафидан чизилган сурати кучли энергетикага эга бўлса, яқин атрофдагиларга ҳам ё салбий, ё ижобий таъсир ўтказа олади. Мабодо жонзот танасида суратдагига нисбатан кучсиз энергетика мавжуд бўлса, у кўп ўтмай оламдан ўтади. Айниқса, аёллар ва болалар бундай хавфга кўпроқ яқин бўлишади.

sokrytoe. net

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here