Абдуллажон кинога қайтди

0

Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Абдуллажон» фильмидаги Абдуллажон роли орқали мухлисларга яхши таниш актёр Шуҳрат Қаюмов яна бир ўзбек фильмида суратга тушмоқда. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

Фильм ижодкорларининг маълум қилишича, мазкур янги картина «Темур» деб номланган бўлиб, у жангари жанрда.

Фильмда бош ролларни Алихан тахаллуси билан танилган Нурмуҳаммад Ҳусниддинов ҳамда Элёр Маҳкамовлар гавдалантиришмоқда. Шунингдек, картинага ўзбек актёрларидан ташқари Gollywood ҳамда қозоғистонлик актёрлар ҳам жалб этилгани айтилмоқда.

Фильмнинг дастлабки суратга олиш ишлари шу йилнинг ёз ойи ўрталарида Жиззах вилоятида бошланган. Фильм режиссёри Айюб Шаҳобиддинов.

Маълумот учун, “Абдуллажон” фильми 1992 йилда экранларга чиққан. Унда Абдулажонни таниқли оператор Малик Қаюмовнинг набираси Шуҳрат Қаюмов ижро этган. Актёр бугунги кунда оператор сифатида фаолият олиб бормоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here