Бири лаб буради, бири уяр қош, Ҳатто шўрвасидан чиқиб турар тош, Ўпгани сабру, қучгани бардош, Икки турмуши бор эркакнинг…

2

Иккига бўлинар битта юраги,
Жанжалнинг кимга бор кераги,
Тез-тез санчиб турар кураги,
Икки турмуши бор эркакнинг.

Икки уйда икки ўксик дил,
Кимдан қолмас ахир бу дунё савил,
Ютгани зардобдир, беҳазил,
Икки турмуши бор эркакнинг.

Қайси уйга кирса таъна, надомат,
Заҳарга айланар бир қошиқ овқат,
Эй, кўрган кунига минг лаънат,
Икки турмуши бор эркакнинг.

Ортидан одамлар ўқталар бигиз,
Мағрур юрадию, йиғлайди унсиз,
Икки уйи бору, яшайди ёлғиз,
Икки турмуши бор эркакнинг.

Бири лаб буради, бири уяр қош,
Ҳатто шўрвасидан чиқиб турар тош,
Ўпгани сабру, қучгани бардош,
Икки турмуши бор эркакнинг.

Гул ҳидламоқ бўлса сенчилар тикан,
Пешона дегани шунча шўрмикан,
Ҳолига маймунлар йиғлашар экан,
Икки турмуши бор эркакнинг.

Бирини юпатса, бирин бағрин қон,
Бири висол топса, бириси ҳижрон,
Жонига тўзим бер ўзинг Художон,
Икки турмуши бор эркакнинг.

Малика Салимова

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

2 ФИКРЛАР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here