Болливуд актёри Амирхон ва унинг рафиқаси, продюсер ва режиссёр Киран Рао Ҳиндистонда тарқалган чўчқа гриппига чалингани ҳақида ошкор қилди

3

Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатида чўчқа гриппи билан касалланганларнинг сони тезкорлик билан кўпайиши кузатилмоқда. Йил бошидан июнь ойи ўрталарига қадар 2324 кишида ушбу грипп аниқланган бўлса, уларнинг 284 нафари вафот этган, деб хабар берди «ТАСС».

NDTV телеканалининг маълум қилишича, Махараштра штатида грипп туфайли ҳалок бўлганлар бутун Ҳиндистон бўйлаб ушбу касалликдан вафот этганларнинг (600 га яқин) деярли 50 фоизини ташкил қилмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, шифокорлар асосан Мумбай шаҳридан хавотирда, ўтган йили H1N1 вируси билан зарарланган уч нафар инсон қайд этилган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 835 тани ташкил этмоқда. Уларнинг 16 нафари ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақида Daryo.uz  маълум қилди.

Касалликка чалинганлар орасида Болливуд актёри Амирхон ва унинг рафиқаси, продюсер ва режиссёр Киран Рао ҳам бор. Актёр ўз касаллиги ҳақида ўтган ҳафтанинг охирида маълум қилганди. Унинг мухлислари ҳозирда интернет орқали унинг соғлиғи қай аҳволда эканлигини кузатишмоқда.

Шифокорлар Мумбай аҳолисини, айниқса, ёши катта, ҳомиладор ва сурункали касалликлар билан оғрийдиган одамларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

3 ФИКРЛАР

  1. Чўчқа грипи қандай касалик, белгилари қандай, Ўзбекистондан бундай касаллик билан касалланганлар йўқми?

  2. Бу чўчқа грипи фақатгина худони нафратига учраган ҳалқларга юқади бизнинг мамлакат бундай холатдан мустасно. Сабаби биз покиза ва Оллохга чин қалбдан иймон келтирганмиз. Яратганни ўзи бундай офатлардан сақламоқда. Хиндистонда чўчқа грипи, Африкада эъбола, Хитойда эса яқин кундаги ер силкиниши ва хаказо холатларни юз бериши ордамлар ўзини покиза олиб юрмаслиги сигир ва маймун бало баттарларга сиғинишлари оқибатда юз бермоқда. Бизнинг жонажон Ўзбекистонимиз ва истарали ҳалқимизга кўз тегмасин…..

  3. Хамма нарса шу Хиндистонда бўлаяпти. 4 қўл, 4 оёқ одам туғилиши, одамга ўхшаш ҳайвонлар туғилиши, қизи эр топши учун хата қуриб бериши ва ҳоказо. У ерда Орёл и решкадан кўрганмиз, дарёсига одам жасадини, кулини ташлашади. Бундан кейин касаллик тарқалмасдан нима бўлсин?

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here