Президент «Ўзбеккино»га йилига қанча фильм ишлаб чиқаришни белгилаб берди

1

2017 йил 7 август куни “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди. Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги учун давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш йиллик ишлаб чиқариш ҳажмларининг қуйидаги прогноз кўрсаткичлари белгиланди:

Бадиий фильмлар — 2018 йилда – 20 та, 2020 йилдан бошлаб – 30 тадан;

Ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар — 2018 йилда – 40 қисмдан иборат 20 та, 2019 йилда – 50 қисмдан иборат 25 та ва 2020 йилдан бошлаб – 60 қисмдан иборат 30 та;

Мультипликацион фильмлар – 2018 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 50 тадан;

Ёш кино ижодкорларнинг 10 соатдан иборат қисқа метражли фильмлари, болалар учун юмористик киножурналлар суратга олиш.

Қарорда, шунингдек, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳузурида Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси, атоқли кино ижодкорлар дарс берадиган малака ошириш курслари ва “Маҳорат мактаблари”, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда таркибида кичик киностудиялари ва замонавий форматдаги кинозаллари бўлган минтақавий маданий-кўнгилочар комплекслар ташкил этилиши белгиланган.

uz24.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here