Welcome to Bukhara — устида 50 кишилик гуруҳ ишлаган видеоролик (видео)

0

Ёш киноижодкорлар уюшмаси аъзоларининг илк маҳсулоти — Welcome to Bukhara номли имиджли видероликнинг тақдимоти ўтказилди.

Дунё стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган мазкур видеоролик устида 50 кишилик гуруҳ ишлаган бўлиб, суратга олиш жараёнлари икки ҳафта давом этган. Бироқ видеоролик лойиҳаси устида ижодий гуруҳ икки ойдан ортиқ меҳнат қилди. Daryo.uz нинг хабар беришича, Видеоролик учун алоҳида мусиқа басталанган бўлиб, унда бирорта ҳам тасодифий кадр олинмаган, барча кадрлар юқори савияда саҳналаштирилган.
Видеоролик ғояси муаллифи ҳамда режиссёри ўзининг «У» қисқа метражли фильми билан танилган Мухлиса Азизова бўлиб, у мазкур ишида Бухоронинг гўзаллиги-ю, туристик салоҳиятини нафақат тарихий обидалар, балки инсонлар чеҳрасидаги бахт, қувончда акс эттира олган ва бу билан лойиҳа олдига қўйилган мақсадга эришган.

Ушбу видеоролик 8 август куни, Ёшлар иттифоқи ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази ўртасида имзоланган анлашув меморандумидан сўнг тадбир иштирокчиларига тақдим этилди.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here