Тест натижасидан қатъи назар 49 нафар абитуриент давлат грант асосида ўқишга қабул қилинди

5

Ўзбекистоннинг барча ОТМларда 1 август куни тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. «Xushnudbek.uz»нинг ёзишича, жами 31 нафар абитуриент ҳали тест жавоби чиқмасиданоқ давлат гранти асосида ўқишга киришга улгурган.

Таъкидланишича, жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 947 нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7725 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.

Хабарда айтилишича, тестдаги натижасидан қатъи назар ўқишга давлат гранти асосида қабул қилинган абитуриетлар фан олимпиадалари ғолиблари ёки «Зулфия» мукофоти эгалари эмас. Улар мақсадли қабул асосида ўқишга қабул қилинганлар ҳисобланади.

ДТМ берган маълумотга кўра, жорий йилда ўртача танлов 1 ўринга 11,0 тани ташкил этди. Лекин айрим ОТМлардаги танлов бирга бир бўлган, яъни нечта квота ажратилган бўлса, шунча абитуриент ҳужжат топширган.

Гап шундаки, жорий йилда нафақат тиббиёт йўналишлари, балки қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам мақсадли қабул жорий этилган. Аммо бу ҳақида деярли ҳеч қаерда айтилмаган, ҳеч қаерда эълон қилинмаган. Натижада кўпчилик бундан бехабар қолган. Аҳолидаги ушбу бехабарлик тўлқини топширилган ҳужжатлар сонига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг техник сервиси» йўналиши бўйича Хоразм ва Фарғона вилоятлари учун биттадан давлат грантида ўрин ажратилган бўлиб, шу йўналишга Хоразмдан 1 нафар, Фарғонадан 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу дегани ушбу иккала абитуриент тестда неча балл олишидан қатъи назар давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади. Чунки уларнинг бошқа рақобатчиси йўқ.

Худди шундай ҳолат Ирригация институтининг қуйидаги йўналишларида ҳам учрайди:

Йўналиш номи Квота сони Абитуриентсони
1. Ҳаётий фаолият хавфсизлиги (Қорақалпоғистон Республикаси) 2 2
2. Касб таълими: ер тузиш ва ер кадастри (Навоий) 2 2
3. Касб таълими: ер тузиш ва ер кадастри (Андижон) 1 1
4. Касб таълими: қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш(Қорақалпоғистон Республикаси) 1 1
5. Касб таълими: қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Андижон) 1 1
6. Иқтисодиёт (сув хўжалигида) (Андижон) 1 1
7. Менежмент (сув хўжалигида) (Навоий) 1 1
8. Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги (турлари бўйича) (Андижон) 1 1

Мазкур ОТМда жами 10 та йўналишда квоталар сони билан абитуриентлар сони тенг бўлган. Таълим рус тилида олиб бориладиган қуйидаги йўналишларда ҳам шундай ҳолат кузатилган:

Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Навоий)

Иқтисодиёт (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Республикаси)

Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш (Қорақалпоғистон Республикаси)

Geodeзия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Республикаси)

Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида) (Хоразм)

Гидротехника қурилиши (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Республикаси)

Geodeзия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) (Навоий)

Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Жиззах)

Ер тузиш ва ер кадастри (Фарғона)

Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси)

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (Навоий)

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (сув хўжалигида) (Навоий)

Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (сув хўжалигида) (Самарқанд)

Ер тузиш ва ер кадастри (Сирдарё)

Сув хўжалиги ва мелиорация (Сирдарё)

Шунингдек, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг «Зоотехника» (Андижон) ва «Касб таълими: қишлоқ хўжалигида менежмент» (Фарғона) йўналишларида ҳам шундай ҳолат мавжуд.

Тошкент давлат аграр университетининг «Агрокимё ва агротупроқшунослик» йўналишида Андижон вилояти учун давлат гранти асосида ажратилган 1 та ўринга ҳам атиги 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Хушнуд Худойбердиевнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинишича, 15 нафар абитуриент тест ннатижаларидан қатъи назар тўлов контракти асосида ўқишга қабул қилинган.

Хусусан, «Олий ҳамширалик иши» йўналиши рус гуруҳларида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Сурхондарё учун ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Наманган вилояти учун ажратилган мақсадли қабул квоталарида ҳам конкурс 1 га тенг. Энг қизиғI, Тошкент тиббиёт академиясининг «Олий ҳамширалик иши» йўналиши рус гуруҳида Фарғона вилояти учун 2 та давлат грантига ўрин ажратилган бўлиб, унга атиги 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Конкурс 1 га эмас, яримга тенг.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти «Спорт фаолияти: эшкак эшиш» йўналишида жами 10 та ўрин (2 та грант, 8 та контракт) ажратилган бўлиб, унга жами 10 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу дегани улар орасидан 2 нафари грант, қолгани контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Фақат ўзаро аниқлаштириб олишса бўлди.

Худди шу институтнинг “Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш» йўналиши бўйича рус тили гуруҳларида Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ҳудудлари учун тақсимланган квоталарда ҳам худди шундай ҳолат, яъни, конкурс бирга тенг. «Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш» йўналиши бўйича рус гуруҳига Самарқанд вилоятига 4 та ўрин ажратилган (2 та грант, 2 та контракт) бўлиб, унга бор-йўғи 3 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Қолган олийгоҳлардан фарқли ўлароқ, яъни мақсадли қабул белгиланмаган Миллий рассомлик ва дизайн институтининг «Рангтасвир: мультфильм ва компьютер мультипликацияси» йўналишида ҳам 3 та бахтли абитуриентни кўриш мумкин. Ушбу йўналишнинг рус гуруҳида 3 та квота (1 та грант, 2 та контракт) учун 3 та абитуриент ҳужжат топширган. Фақат уларнинг «кураши» 1 та грант ўрнига бўлади холос. Контракт эса нақд.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

5 ФИКРЛАР

  1. Хушнудбек яшанг, ОТМларни «оламшумул» янгиликларини очиб ташлашда чарчаманг.
    Тугри бу йул билан укишга кираётган ёшлар хам Узбекистон ёшлари лекин келажагимиз булган билмили ёшлар шу уринларда укишса яхши буларди.
    Бу маълумотларни уйлайманки тегишли идора ва ташкилотлар конуний томондан урганиб чикишади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here