Тошкент ҳокими президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзларини нотўғри талқин қилган

5

9 август куни ўтказилган видеоселекторда Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов президент Шавкат Мирзиёев танқидига учради.

 

«Кун» нашри хабар беришича, президент шаҳар ҳокимини ўз сўзларини яхши англамасликда айблаган.

 

«Битта гап айтгандим, шаҳар ҳокими кейинги куни шаҳардаги ҳамма ресторанни ёптирибди.

 

Бу менга қилган дўстлигими? «Мирзиёев айтди, ҳаммаёқни ёпиш керак, тўй бўлмайди» дермиш.

 

Аввал тизим қил, тартиб қил. Ёнингга калласи ишлайдиган одамларни йиғсанг бўлмайдими?

 

Одамлар оғзида гап юрибди. «Нима эмиш, Мирзиёев тўйни ёпиш керак, деганмиш».

 

Мен тўйхоналарни ёпиш керак демадим, тўйларни тартибга келтириш керак дедим.

 

Депутатлар ва маҳаллалар раислари кўриб чиқиб, қўл қўйиб, шаҳар кенгашига тасдиқлатиб, элга билдириб, одамларга ўқитиб, кейин жорий қилиш керак.

 

Усмоновга ўхшаганлар бориб бир кунда қарор чиқарворади. Ўзи ўқимаган ҳам.

 

Бундай дўстдан ўнта душман яхшику. Усмонов шаҳар ҳокими бўлса, бошқа душман керак эмас менга.

 

Эртанги куни ҳаммани йиғиб, «Мирзиёев айтди, бунақа тўй қилиш мумкин эмас» дебди.

 

Аввал ўрганиш керак, тартиб ўрнатиш керак, одамларнинг розилигини олиш керак», деган президент.

 

Давлат раҳбари шу билан биргаликда тўйлардаги дабдабабозликни қоралаган.

 

«600 кг гуручдан ош қилиняпти. Ундан кўра, етимхонага бориб ош берсин», деган Шавкат Мирзиёев.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган кунлар давомида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов пойтахтдаги тўй ва маъракаларни ихчамлаштиришга киришгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Ҳоким фармойиши билан тасдиқланган тартибномага кўра, эндиликда Тошкент шаҳрида тўй-ҳашам, тантана, маросим ва бошқа оилавий тадбирларга таклиф этилганлар сони 300 кишидан ортмаслиги шартлиги, бундан буён Тошкентдаги тўйларда келин-куёвнинг вальс тушиши, пул сочиш-у гул отиш ҳамда торт кесиш тақиқланиши кўрсатилганди.

 

Ундан олдинроқ, 4 август куни санъат ва маданият соҳаси вакиллари билан учрашувда ҳам президент тўйлардаги дабдабабозлик ҳақида тўхталганди.

 

Шундан сўнг матбуот ва телевидениеда ҳам тўйлардаги дабдабабозликни қоралаш авж олди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

5 ФИКРЛАР

  1. Ўзи бу хокимлар доим шунака. саллани олиб кел деса калла палласи билан қўшиб олиб келади. лаганбардор хаммаси. иш юритишни билмайди. ўзидан бир фикр чиқмайди. елкасидаги каллани нима қилиб кўтариб юрипти бу хокимлар??? берилган фармонни тўғри бажаролмиди. қўлидан иш келмас экан нима қилади хокимликни бўйнига олиб. амалпарастлар.

  2. Тўғри қарор бўларди агар ҳақиқатда амалга ошса. Шунки қиз чиқарган уйгаям осономос бўп қолди. Чақолоқ 1 ёшга чиқсада детский мебельдан тортиб 4 фасл кийимига олдириябди ҳозир. Яна қудаларга тилла занжир, тилла узук, қиммат баҳо шубалар бериш урфга айланмоқда. Ҳуб бори берсин ўзларича яратган урф одатига кўра, йўқлар нима қилади бўйнигача қарзга ботиб кетишдику. Айрим жойларда Нукусда крестнқй отец-мама деганлари келин-куёвларни устидан пул сочябди ҳўш улар сочган пулни қаттан олишади? Бўғирсоқ пиширган хотинларгаям 12 чизиқли чистий материал бериш керак метри фалон сўм? Тўй бериш ким ўзарга бўп кетти ўзиям маҳалладагилар келиб ҳеч бир тўй-маракани бошида туришмаса уларни кимга кераги бор фақат текинга давлатимиз ҳисобиданми ёки ҳомийлар чўнтагидан ресторанларда байрамларда ёзилган дастурхонларда фақат ва яна фақат ўзларига яқин бўп қолишганларни таклиф этишади ва ўзларича кругида рнсторанни эгаллаб қайтишади. Гулянкаларга чиқадига машиналарни айтмасайизам бўлади. Келин-куёв дастурхонидаги тортни узиям салкам 500-600 минга етади. Ёшлар туйидаги призларни айтмасангиз ҳам бўлаверади. Кимдур I phone қўйса, кимдур катта пул, кимдур яна бир алламбало нарсалар.,.. Қани бюизни ўз минталетимизга ярашган файзли тўй-ҳашамларимиз??? Қани бизни яхши кунларида дийдор-ғанимат билиб қўлларини дуога очган пиру давлат бобою-момолоримиз? Уларниям қудам тараф нима об келар экан, мен фалончидан кам нарса оламанми деган хадикдан қачон ўзларини тияди қудалар???? Қизни уйини кўриш, қиз кўриш, келинга бриллиант зирак узуги билан солиш, қиз базми туйдан кейин куёвни дабдаба билан 35-40 кишилик карвони билан қуда-андаларни кутиш буларни ҳаммасини қачон бир тартибга солишаркан. Агар шундай давр келса туй бера олмай юрган кўпчилик юртдошларимиз чинамгина тўйларини ўтказиб олишарди деган умиддамиз

  3. Туйларни ташкил этиш буйича таклифлар кабул киладиган МАРКАЗ (сайт) очиш керак. Кимга нима ёкмаяпган урф – одатлар булса ёзсин. Сунг шу марказ фукаролар билдирган фикрларни хокимлик соатида махалла оксоколлари, хотин-кизлар кенгашлари, мактаб директорлари, халк депуталари кенгашларида куриб чикиб, камчиким, дабдабасиз утказиш буйича ХОКИМ КАРОРИНИ ЧИКАРТИРИШИ ва шуни амалда бажарилишини назорат килишни махаллада фукаролари йигини, махалла инспекторига рапорт топшириш асосида белгилаб куйиш керак. БЕЛГИЛАНГАН дан четга чиккан фукароларга пунктма-пункт жазо, яъни жарима тулаш, уни ундириш мажбурий ундириш суд департаментларига оширилиши керак…..

  4. ТУЙ куни видеосида барча адабдаба-ю, асъ-асалар факт каби мухрланиб колади. Шу видео дан асос сифатида фойдаланса, булади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here