«ФРАНКЛИН» БЎРОНИ МЕКСИКАНИ ВАЙРОНАГА АЙЛАНТИРИШИ МУМКИН…

0

Куни кеча Мексикада юзага келган «Франклин» бўрони ҳар жабҳага қирғин келтирди. Гарчи энг хавфли ҳудудларда яшайдиган аҳоли олдиндан огоҳлантирилган бўлса-да, турар-жойлар, кўприклар, иншоотлар вайрон бўлди. Бунга кўз юмиб бўлмайди.

Масалан, Веракрус штатидаги 45 та аҳоли яшаш пункти ташқи дунёдан узилиб қолган. Вайрон бўлгани сабабли 13 минг киши яшаб турган уйини тарк этишга мажбур бўлди. Мутахассисларнинг гапига қараганда, шамолнинг тезлиги соатига 140 км гача етган. Дарёларнинг суви тошиб чиқиб кўплаб биноларга жиддий зарар келтирган. Гарчи бўрон сезиларли даражада секинлашган бўлса-да, мутасаддилар лой кўчкиси ҳамда сув тошқинлари хавфи ўз кучида қолаётганини маълум қилишган.

9tv. co. il

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here