“Сталин ўлими” номли фильм суратга олинди (Видео)

0

Режиссёр Арманло Ианнуччи томонидан суратга олинаётган “Сталиннинг ўлими” фильми комедик жанрда суратга олинди. Фильм Франция ва Буюк Британия ҳамкорлигида яратилди.
“Сталин ўлими” фильми трейлерини жума кундан бошлаб интернет орқали кўриш мумкин.

Унда Никита Хрущёв ролини америкалик актёр Стив Бушеми, маршал Жуков ролини эса Гарри Поттердаги роли билан кўпчиликка таниш бўлган британиялик актёр Жейсон Айзекс ижро этади.Бу ҳақида Qalampir.uz ёзди. Актёрлар ичида фақат биргина рус актрисаси Ольга Куриленко Сталиннинг пианиночиси ролида намоён бўлади.

Комедия октябрь ойида экран юзини кўради.

Нигина Ҳакимова

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here