БУВИМНИ СОҒИНИБ…

0

 

(Мен асли фарғоналикман. Биз тарафларда туққан онани “буви” деб чақиришади. Мен ҳам раҳматли онам Чўлпоной Тешабой қизидан айрилиб, армонлар қалбимга сиғмай кета бошлаганда, ўзимизнинг шевада тўйгунча “буви”лагим келади…)

 

***

Етимчасин талтайтирмай, сарғайтирган бувим-а,

Ўзи узун тунларимни узайтирган бувим-а.

Хаёлимда хандон отиб кулаверса-да, зимдан,

Қабристонни зир титратиб йиғлайтурган бувим-а,

Мен сағирнинг дилгинасин тиғлайтурган бувим-а.

***

Бачқирариқ қирғоғининг райҳонлари қуришган,

Бувимсиз хўп доғда қолмиш давронлари қуришган,

Бўзларимни она уйнинг айвонлари кўришган,

Мен ношудни ҳануз илғақ кутайтурган бувим-а,

Соғинганда лахта қонлар ютайтурган бувим-а.

***

Сизла қалбим қайноқ эди. Совиб кетдим. Сарғайдим,

Қаҳратоннинг қаттолида қолиб кетдим, қартайдим,

Мен армон-у аламлар-ла елкалашиб улғайдим,

Қаҳратоннинг қаттолидек қотайтурган бувим-а,

Мен ношудни ҳануз илҳақ кутайтурган бувим-а.

Олимжон ҲАЙИТ

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here