Том Крузнинг жароҳати сабаб «Уддалаб бўлмас топшириқ — 6» фильмининг суратга олиш ишлари тўрт ойга қолдирилиши мумкин

0

Актёр Том Круз «Уддалаб бўлмас топшириқ» фильмининг олтинчи қисмини Лондонда суратга олиш вақтида тўпиғининг иккита суягини синдириб олди. Бу ҳақида The Sun газетасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

«Том жиддий жароҳат олди, у ўзини қайта тиклаб олиши учун бир неча ой керак бўлади. У фильмнинг машҳур юлдузи ва барча воқеалар унинг атрофида содир бўлади. Фильм раҳбариятининг суратга олиш ишларини тўхтатиб туришдан бошқа иложи йўқ», — дея маълум қилади нашр.

Маълумотларга кўра, актёрнинг даволаниши сабаб фильмни суратга олиш ишлари тўрт ойга қолдирилиши мумкин.

TMZ янгиликлар портали 13 август, якшанба куни Круз қурилиш нарвонларидан қўшни бинога сакрашни амалга ошириши лозим бўлган ҳаракатнинг видеосини эълон қилган. Бироқ 55 ёшли актёр сакраш траекториясини тўғри ҳисоблай олмаган ва бино томининг бурчагига бориб урилганлиги ҳақида Daryo.uz ёзди.

«Уддалаб бўлмас топшириқ — 6» фильми катта экранларга 2018 йилнинг июнида чиқиши режалаштирилган. Унинг олдинги қисми 2015 йилда прокатларга чиқиб, 700 миллион долларга яқин маблағ йиққан эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here