Машҳур ҳинд киноактёри қизини ахлатхонадан топиб олганди… (ФОТО)

0

Худойимнинг бандаларига ҳадя этадиган энг қимматли совғаси фарзанд ҳисобланади. Афсуски, ёруғ дунёда кимлардир тирноққа зор, кимлардир худонинг бу иноятини оёқости қилиб, туғилган бегуноҳ гўдакларни гоҳ кўчаларда, гоҳ ахлатхоналарда қолдириб кетишади.

Ўзининг бир-биридан ажойиб роллари билан дунё аҳли қалбидан чуқур жой ола билган ҳинд актёри Митхун Чакраборти ҳам қизини кунларнинг бирида ахлат идиши ичидан топиб олган экан.

— Мен нимадир иш билан кўчага чиққандим, — дейди Чакраборти. — Ахлат ташлашга чиққан бўлсам керак. Қарасам, ахлат ташланадиган идишда гўдак биғиллаб йиғлаяпти. Ўйлаб ҳам ўтирмадим. Чақалоқни қўлимга олдим-у, уйга олиб келдим. Қиз бола экан. Оиламдагилар ҳам уни қучоқ очиб қарши олишди. Қизимга Дишани деб исм қўйдик…

Ҳозир Дишани кўрса кўз тегадиган гўзал қиз бўлиб вояга етди. У халоскори, отаси Митхун Чакрабортига, унинг оиласидагиларга бор меҳрини берди. Уларни ростакамига севиб қолди. Дишани келгусида севимли отаси ва тоғаларига муносиб фарзанд бўлишга онт ичган.

nur. kz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here