Жавоҳир Зокировнинг «Тошкентим-онам» фильми намойиш санаси маълум бўлди (видео)

0

Актёр Жавоҳир Зокиров муаллифлигидаги илк фильм—»Тошкентим-онам» катта экран юзини кўриш арафасида.

Томошабинлар мазкур фильмни 16 сентябрдан бошлаб барча кинотеатрларда томоша қилишлари мумкин бўлади.Жавоҳир Зокиров «Darakchi»га берган интервьюсида фильм ҳақида қуйидаги маълумотларни келтириб ўтганди:

—Айни кунларда “Тошкентим — онам” фильмининг премьерасига тайёргарликни бошладик. Ана энди, гапирсам ярашади. Режиссёр сифатида учинчи фильмимни тақдим этиш арафасидаман. Бироқ “Тошкентим — онам” муаллифлигимдаги илк йирик кинолойиҳа. Бу картина меҳр-оқибат ва муҳаббат мавзусида. Бу гапимни ўқиганларнинг “Яна ўша мавзуми?” дея энсаси қотиши мумкин. Лекин дунёга машҳур режиссёрлар ҳам бу мавзуга турлича ёндашиб, томошабиннинг эътиборини қозониб келган. Мен ҳам бу мўъжизавий ҳис-туйғуларни ўзимдан келиб чиққан ҳолда экранга олиб чиқишни истадим. Сценарий муаллифи, турмуш ўртоғим — Шаҳризод Ғуломова. У билан биргаликда ҳаётимиз давомида кўрган воқеаларни бадиийлаштириб фильм қилдик. Уни муносиб баҳолашади, деб умид қиламан. Энди фильмнинг номланишига келсак. Турли феъл-атвордаги қаҳрамонларнинг тақдири айнан пойтахтимиз — Тошкент билан узвий боғлиқ. Энг қизиғи, томошабинлар биринчи марта экранда ҳаётдаги Жавоҳирни кўришади. Яъни, мен фақат режиссёрлик билан чекланмадим (кулади). Шунингдек, фильмда машҳур актёр Фарҳод Маҳмудов билан ҳам яқиндан “танишишлари” мумкин. Яъни, Фарҳод ҳам фильмда ўзини “ўйнади”

Маълумот учун, «Тошкентим-онам»да таниқли актёр ва актрисалар билан бир қаторда ёш хаваскор актёрлар ҳам роль ижро этишган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here