Диққат, Уругвайда «кокоин қироли» қўлга олинди…

0

Рокко Морабито исмли кимса Италиядаги кўзга кўринган мафиячилар етакчиси ҳисобланиб, асосан кокоин савдоси билан шуғулланган. Италия полицияси таъқибига учрагач, Уругвайга қочиб ўтган ва 23 йил полициячилар назаридан нари бўлишга эришган.

Қарангки, 23 йил давомида уни Италия полициячилари, махсус хизмат вакиллари қидиришган. У эса Пунта-дель-Эсте курорт шаҳрида қалбаки паспорт билан хотиржам яшайверган. Уругвай ҳукумат раҳбарларининг хабарига кўра, Морабито ушбу курорт шаҳарда 10 йилдан бери яшаб келган.

У Италияда яшаган пайти Жанубий Америкадан Италияга катта партияда кокоин гиёҳванд моддасини олиб келиб сотган. Шунинг учун ҳам кейинчалик унга жиноят оламида «Кокоин қироли» деган лақаб қўйишган. Ҳозир ҳам Морабито етакчилик қилган жиноий гуруҳ кокоин савдосини назорат қилади. Морабитонинг уйи тинтув қилинганда, 9 мм калибрли винтовка, 13 та мобил телефонлар, башараси ўзгартирилган ҳолатдаги 150 та фотосурат топилди. Айни пайтда у Уругвай турмасида сақланмоқда. Морабитани қалбаки ҳужжат тайёрлаганликда айблашмоқда. Тахминан икки ойдан сўнг уни Италия ҳукумати ихтиёрига топширишади.

Ўтган йил январида Италия полициячилари Морабито жиноий гуруҳига тегишли икки етакчи Ферреро ва Жузеппе Креаларни қўлга олганди. Улар полициядан 18 йил давомида беркиниб яшашга муяссар бўлган.

Дарвоқе, Уругвайда Морабитонинг хотини ҳам эрига шерикчилик қилганликда айбланиб қамоққа олинди.

nur. kz

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here