Дональд Трамп Америка армияси Шимолий Кореяга қарши ядро ҳужумига тайёр эканини баён қилди…

0

Бу гап Трамп ҳамда Япония бош вазири Синдзо Абэ ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали сўзлашув чоғида тилга олинди. Трамп Шимолий Корея масаласига алоҳида тўхталиб, жумладан шундай деди:

— Ким Чен Иннинг яқинда водород бомбасини синовдан ўтказиши бизни янада кескин чоралар кўришга мажбур этди. Америка ўзини ва иттифоқдошларини Шимолий Корея ҳужумидан ҳимоя этиш учун ядро қуроли ёрдамидаги қарши ҳужумга шай турибди. Керак бўлса, биз бу мамлакатнинг кулини кўкка совурамиз…

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ҳам Трампга Ким Чен Ин мамлакатини йўқ қилиш учун бир нечта махфий режаларни тақдим этган. У эса ўз ўрнида Жанубий Корея ва шимоллик қўшнилари чегарасига ракета ҳужумига қарши ускуналар ва яна қўшимча қурол-аслаҳаларни жойлаштиришга улгурган. Россия Дональд Трампнинг бу ҳаракатини кескин қоралади. Бу мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтдики, Америка тарафи Шимолий Корея чегарасидаги қуролланиш пойгасини тўхтатмаса, Россия ҳарбий йўл билан жавоб қайтаришга мажбур бўлади.

Reuters

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here