КУН КУЛГИСИ…

0

* * *

Эркак бозордан тўтиқуш сотиб олди ва уйига келгач, тўтидан сўради:

— Хўш, тўтивой, гапиришни биласанми?

Тўти саволга савол билан жавоб қайтарди:

— Ўзинг-чи?.. Ўзинг учишни биласанми?

* * *

Болалар боғчаси тарбияланувчиси эртанги байрамга тайёргарлик кўряпти. Турли жонзотларни, эртак қаҳрамонларини эслатувчи кийим харид қилишни кўзлаб дўконга келди ва сотувчидан сўради:

— Манави сув парисининг кийими қанча туради?

— Ўн минг доллар.

— Ў, қиммат экан. Кўршапалакнинг кийими-чи?

— Етти минг доллар.

— Уф-ф, буям қиммат. Хўп, манави ялмоғиз кимпирнинг кийими-чи?

— Синглим, бу кўзгу-у!

* * *

Хотин эрига бақирди:

— Эркакларнинг ҳаммаси эшак!

— Тўппа-тўғри.

— Сиз эса энг катта эшаксиз!

— Бу гапинггаям қўшиламан.

— Унда нега шунча йилдан бери эшак билан яшадим?

— Чунки аёлларнинг ҳаммаси овсар.

* * *

Аёл эрталаб каравотдаги чойшабларни алмаштираётганди. Тўрт яшар ўғилчаси яқин келиб сўради:

— Ойи, нима қиляпсиз?

— Кўряпсан-ку, каравотдаги чойшабларни алмаштиряпман.

Болакай пича ўйланиб турди-да, онасининг қулоғига шивирлади:

— Ойи-и, дадам кечаси чойшабингларни ҳўл қип қўйибдими?

* * *

Хотин эридан сўради:

— Шкафда «Қандай қилиб юз йил яшаш мумкин?», деган китоб бор эди. Кўрмадингизми?

— Мен у китобни ёқиб юбордим.

— Вой, жиннимисиз? Нега ёқдингиз?

— Ойинг ўқиб чиқишни хоҳлаб қолганди.

* * *

Эркак хотинига қўнғироқ қилиб деди:

— Хотин, ҳозир янги смартфон сотиб олгандим. Қарасам, экранида қанақадир қўрқинчли маҳлуқ пайдо бўлди. Шунча уринсам ҳам йўқотолмаяпман.

— Жиннимисиз? Фронтал камерасини ўчиринг, йўқолади!

* * *

Эр-хотин жанжаллашиб қолишди. Бироздан сўнг хотин эрига деди:

— Ҳатто эшак ҳам овқат егандан кейин идишини тозалаб ювиб қўяди!

— Иложим йўқ.

— Нега иложингиз йўқ?

— Туёқларим халал беради.

* * *

Оила телевизор томоша қилаётганди. Бошловчи деди:

— Халқимизда ажойиб нақл бор. «Навбатдаги юз йилликни қандай кутиб олсанг, юз йил давомида шундай яшайсан!..»

Бу гапни эшитиб, биринчи навбатда бешинчи синфда ўқийдиган ўғил ҳайқирди:

— Ура-а, юз йил фақат конфет, конфет ейман. Велосипедда, велосипедда учаман!

Ота хотинининг қулоғига шивирлади:

— Демак, биз сен билан юз йил севишаверамиз, севишаверамиз…

Бир бурчакда ўтирган 80 ёшли бобо ўзича ғудранди:

— Нима, яна юз йил манави баччағар радикулитнинг дастидан азобланайинми-а? Аҳмоғинг йўқ!

* * *

Компьютерчининг ўғилчаси отасидан сўради:

— Дада, болалар қаердан пайдо бўлади?

— Ўғлим, кўриб турибсан-ку, мен бандман! Бор, Яндексдан сўра!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here