Эрон Америка самолётларига ўз ҳаво майдонига киришни тақиқлаб қўйди…

0

Эрон Ислом республикаси Американинг ҳар қандай турдаги самолётлари учун ўз ҳаво майдонини ёпиб қўйди. Чегарани бузиб ўтган Америка самолётлари олдин ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари тарафидан жиддий огоҳлантирилади. Агар бу ҳам иш бермаса, самолётлар уриб туширилади.

— АҚШ иккиюзламачиликка асосланган ҳолда сиёсат олиб бормоқда, — деди Эрон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа базаси раҳбари генерал Амир Фарзод Исмоилий. — Биз бундай сиёсатни ҳеч қачон қабул қила олмаймиз. Эроннинг ўз сиёсати ва йўли бор. Бу йўлдан қайтаришга уринган ҳар бир мамлакат арзирли жавоб олади…

FARS

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here