Мьянма ҳукумати қочоқлар қайтмаслиги учун Бангладеш чегарасига мина кўмишга киришди…

0

Шу ҳақда Бангладеш вакиллари расман хабар беришди. Уларнинг айтишича, мина жойлаштириш амали уч кундан бери давом этмоқда. Бир неча гуруҳга бўлинган кимсалар чегарадаги тиконли сим қўйилган девор ортига туриб олган кўйи ерга нималарнидир кўмиш билан шуғулланмоқда. Фотосуратлар эса кўмилаётган нарса жанговар миналар эканини тасдиқлади. Бангладеш чегарачиларидан бири Манзурул Ҳасан Хоннинг гувоҳлик беришига қараганда, кеча Мьянма тарафда икки маротаба кучли портлаш юз берган. Бунинг натижасида икки нафар бола жиддий жароҳат олган. Улардан бирининг оёғи узилиб кетган. Иккала болани ҳам касалхонага ётқизишган. Шу муносабат билан Бангладеш ҳукумати Халқаро ташкилотларга норозилик хати йўллаш ҳаракатига тушган.

Ракхайн штатида Мьянма хавфсизлик кучлари шу ҳудудда яшовчи мусулмонларга қарши ҳарбий операцияларни давом эттирмоқда. Улар келиб чиқиши бангладешлик бўлган штат аҳли бу ерда яшашга ҳақли эмаслигини таъкидлашмоқда.

Ҳукумат армияси ҳамда мусулмон-роҳинжа вакиллари ўртасидаги тўқнашувлар бир ҳафтадан бери давом этмоқда. Шу муддат ичида 400 киши ҳалок бўлди, буларнинг 20 нафари мамлакат ҳарбийлари ҳисобланади. Мусулмон-роҳинжа вакиллари яна 15 нафар маҳаллий бутпарастларни ўлдирганликда айбланмоқда.

Аслида Мьянма бутпарастлари ва мусулмонлар ўртасидаги келишмовчиликлар ўнлаб йиллик тарихга эга. Бу келишмовчиликлар ҳукумат ҳарбийлар қўлидан аҳоли вакиллари қўлига ўтгач, демократик ислоҳотлар бошлангандан сўнг авж паллага кирган.

zakon. kz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here