Россиянинг Свердловск вилоятида уч яшар боланинг танасига 18 марта тиғ зарбаси йўллашди…

0

Фожиа Урал яқинидаги Зачаганск қишлоғида юз берди. Эрта тонгда олов исканжасида қолган уйга ўт ўчирувчилар жамоаси етиб келди ва оловни ўчириш жараёнида ичкаридан учта жасадни олиб чиқишди. Жасадларнинг иккитаси 1994 йилда туғилган қизлар, учинчиси эса уч яшар боланики эди. Барчалари ёниб жизғанак бўлишган. Аммо суд тиббий экспертиза хулосалари уччалалари ҳам ёнғин туфайли ўлмагани, улар тиғ зарбаси ёрдамида ўлдирилганини кўрсатиб берди. Экспертиза шуни кўрсатдики, уч яшар гўдакнинг танасига жиноятчи 18 маротаба тиғ зарбаси йўллаган. Гўдак ҳалок бўлган қизлардан бирининг фарзанди экан. Худди шу куниёқ полициячилар 24 яшар йигитни қўлга олди. У ўша лаҳзадаёқ икки қиз ва уч яшар гўдакни ўлдирганини тан олди. Унинг айтишича, вафот этган қизлардан бирига, аниқроғи, уй бекасига уйланмоқчи бўлган. Аммо қиз рад жавобини берган. Жаҳли чиққан қотил кечқурун гўё бу хонадонга меҳмон бўлиб келган-у, ярим кечаси аввал ўзи севган қизнинг дугонасини, кейин ўғлини, охирида уй бекасининг ўзини пичоқлаган. Кетаётиб уйни ёқиб юборган.

Ушбу факт юзасидан Уральск прокуратураси жиноий иш қўзғатди.

nur. kz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here