Украина ҳукумати собиқ президент Виктор Януковичнинг Швейцария банкида кўп миқдордаги олтини борлигидан хабар топди…

0

Швейцария бош прокуратураси вакиллари Украина бош прокуратураси раҳбари Юрий Луценконинг илтимосига биноан собиқ президент ҳақидаги махфий маълумотлардан бирини ошкор қилди. Уларнинг айтишича, Украина собиқ президенти Виктор Янукович давлат тўнтариши жараёнида жуда кўп миқдордаги соф олтинни ўғирлаб кетган ва ўша олтинлар айни пайтда Швецария банкидаги Януковичга тегишли ячейкада сақланмоқда. Швейцария прокуратураси бундан ортиқ маълумотлар ошкор этилмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бунгача Европада Януковичга тегишли 500 килограмм соф олтин қўлга киритилгани ҳақида маълумот берилганди.

korrespondent. net

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here