Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 7 сентябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Қандай ишга қўл урманг, бугун эрталабдан руҳан кучли бўлишингиз керак. Бусиз омадга эриша олмайсиз. Иш жойингизда сизга қўшимча ишларни ишониб топширишлари мумкин. Демак, кечқурун қўшимча даромад олишингизга кафолат бор. Оиласизлар бугун куннинг биринчи ярмида бўлғуси жуфтини учратишлари мумкин ва дарров бирга яшаш ҳақида қайғура бошлайсиз. Агар у инсон сизга ҳақиқатан ёқиб тушган бўлса, аввало ота-оналарнинг рухсатини олиш лозим бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 сентябр сиз учун жуда қизиқарли кечиши кутилади. Янги танишувлар сизга руҳан мадад беради, кайфиятингизни кўтаради. Балки шу танишганларингиз келажакда юқори лавозимга эришишингизда асқотиб қолар. Молиявий масалага келсак, муваффақиятсизликларга учрашингиз, кундузи катта кўчада ё бозорда пул ўғирлатишингиз эҳтимоли бор. Шунинг учун одам кўп тўпланадиган жойлардан ўзингизни олиб қочганингиз маъқул. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

7 сентябр куни тадбиркорларга шубҳали туюлган ҳужжатларга имзо чекмаслик тавсия этилади. Баъзилар ўзидаги ноёб қобилият, истеъдод туфайли кун давомида ўта сердаромад иш топишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Қизлар, аёллар куннинг иккинчи ярмида гўзаллик салонига бориб келишлари мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Кўча овқатини иложи борича истеъмол қилманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Энг яқин инсонлар, дўстлар, қариндошлардан руҳан узоқлашманг. Доимо улар кўз ўнгингизда, хаёлингизда бўлсин. Шунда руҳиятингиз мустаҳкам бўлади ва бу нарса муаммоларга қарши курашда жуда асқотади. Кечки пайт қачонлардир ўзингиз кўнгил қўйган инсон билан тасодифан учрашиб қолишингиз мумкин. Эҳтирос, туйғулар ва эмоцияни жиловлаган ҳолда юзаки суҳбатлашиб қўя қолишингиз тавсия этилади. Акс ҳолда оилавий ҳаётингиз издан чиқиб кетиши турган гап.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

7 сентябр куни руҳий ва жисмоний мутаносибликка эришган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кучингиз кўп бўлса-ю, руҳиятингиз тушкун бўлса, ишларингиз унмайди. Жуда бўлмаса, йога ва медитация билан шуғулланиб кўринг. Кайфиятингизда ўзгарувчанлик кўзга ташланиши мумкин. Бунга йўл қўйманг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Кечқурун сизни хизмат сафарига жўнатишлари кутилади. Бош тортманг, йўқса, раҳбарлар ишдан ҳайдаб солишгача бориши ҳеч гап эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Тижоратчи ёки тадбиркор бўлсангиз, аввал бошидан сиз билан бирга аравани тортишган одамга янада қаттиқроқ ишона бошланг. У росманасига сизни қўллашга, сизга кўмак беришга тайёр туради. Хиёнат, алдов ҳақида ўйлашни ҳам истамайди. Шахсий ҳаётда бегоналар билан юзага келадиган қисқа муддатли ишқий саргузаштлардан воз кечинг. Бу яхшиликка олиб бормайди. Ундан кўра, жуфтингизга яхшилаб разм солинг. У сизни еру кўкка ишонмайди. Керак бўлса сиз учун жонини фидо қилади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

7 сентябр куни ўзингизни тутишингизда, ички оламингизда консерватизм юз кўрсата бошлаганини ҳис этасиз. Хаёлингизда ҳамма сизни алдаётгандек, сизни ёмон кўрадигандек туюла бошлайди. Бу чарчоқ туфайли бўлиши ҳам мумкин. Бироз вақт топиб дам олсангиз, ўтиб кетади. Интернетдаги ёзишмаларда жуда сергак бўлинг. Кимлардир сизни чув туширишни хаёл қилган бўлиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипедда сайр қилсангиз ҳам зиён кўрмайсиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кун давомида ўзингизга хос камчиликларни бартараф этиш ҳаракатида бўлинг. Табиатан бойликни маънавиятдан устун қўядиган одамсиз. Энди улар ўрнини алмаштириш пайти етди. Атрофдагилар билан мулоқотда асосан тингловчи ролини ижро этинг. Бўлмаса, ким биландир дафъатан баҳслашиб қоласиз-у, ўртада жанжал чиқади. Бу рўзғорингиздан баракани қочиради. Саломатлигингиз кечга бориб бироз ёмонлашуви кузатилади. Лоҳасликдан қийнала бошлайсиз. Бу ҳолатга кофе барҳам бера олади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

7 сентябр сиз учун анча ёқимли ва хотиржам кечиши кутилади. Иккиюзламачилар ва фирибгарлардан нарироқ юринг. Севимли машғулотингиз билан қисқа вақт бўлса-да, машғул бўлинг. Бу сизга руҳан етуклик ва кўтаринкиликни ҳадя этади. Молиявий аҳволингиз куннинг иккинчи ярмида ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Кечқурун иш ёки ўқишдан қайтаётганда, яқин инсонлар учун совғалар харид қилинг. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар бугун атрофдагиларга эмас, қалбингизга қулоқ тутишни маслаҳат беришмоқда. Раҳбарлар сизга жуда муҳим ишни ишониб топширган бўлса, фақат қалбингизгина тўғри йўл кўрсатади. Шунда бу ишни кечга қадар бемалол уддалаб улгурасиз. Ҳамкасблар орасида ёшлар, тажрибаси кам ходимлар сиздан ёрдам ёки маслаҳат сўраса, рад этманг. Бу ишингиз сабаб бўлиб ҳамкасблар орасида ҳурматингиз бир неча поғона юқорига кўтарилиши мумкин. Саломатликдан бугун шикоят қилмайсиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

7 сентябр қовға буржида таваллуд топганлар учун қувноқ, хайрли кун бўлади. Барча муаммолар хамирдан қил суғурган каби осон бартараф этилади, ишда унум ва барака мўл бўлади. Фақат ҳамкасбларга мақтаниб қўйманг, кўз тегади. Ҳамкасбларингиз орасида ҳасадгўй ва ғийбатчилар йўқ эмас. Ўшаларнинг балосига қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Шахсий ҳаётда рашк балосига йўл берманг, ҳаммаси яхши бўлади. Асабларни эҳтиёт қилинг. Кечқурун газланган сув ё ичимликлар ичишдан сақланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Муҳаббатда ҳақиқий иллюзия сизга ҳамроҳ бўлади. Ўзингизни худди ўзга сайёраларда парвоз қилаётган каби енгил ҳис эта бошлайсиз. Ишда эса қисқартиришлар бошланиш эҳтимоли бор. Лекин сиздек тажрибали ва меҳнатсевар ходимларга қисқартиришлар тааллуқли бўлмайди. Қон босимингиз кун бўйи кўп бора безовта қилиши мумкин. Аччиқ кўк чой ичиб юришингиз тавсия этилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here