Уруш кўрган болажонлар — мажруҳ қушлар…

0
Бўтқасини емай қўйди кеча ўғлим,

Совуб қолди, чойини ҳам қайтиб олдим.
Ва ногаҳон юзчасига тегса қўлим,
Пешонаси олов экан, йиғлаб қолдим…

Остонага бир кун шошиб қоқилди ва
Тишчасининг орасидан қон кўринди.
Эшик тирқи тирноғини қўпорганда,
Гўё менинг вужудимда жон йўқ эди…

Гўдакларга йўламасин ҳеч зиёнлар!
Улар биздек нопокликлар қилмайдида.
Қочолмади Бирмадаги болажонлар,
Катталардек тез чопишни билмайдида…

Тинчликпарвар шоҳлар, қани у аёнлар?..
Қани улар? — Ахир шулар асл хоин.
Ахир шулар «нонга суртиб ейишмоқда»,
Бирмадаги болаларнинг қотган қонин…

Уммат бунча хор бўлди-я, бунча зулм?!.
Барин фосиқ КУЧлар кафан бичишмоқда.
Ҳар фитнада ғолиб бўлиб, қадаҳ уриб,
Мусулмонлар кўз ёшини ичишмоқда…

Уруш кўрган болажонлар — мажруҳ қушлар,
Икки кунда кексайишди зулм билан.
Пичоқларни қучиб ухлар энди улар,
Қуролини ташламайди уйқуда ҳам.

Маърифат Темурзода

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here