Ван Дамм Ўзбекистонга кела олмайди! Ўрнига кимни жўнатар экан?

0

Аввал хабар берганимиздек 9 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида “Asian Fight–2017” бренди остида жанг кечаси ташкил этилади.

Унда 8 нафар ўзбекистонлик жангчилар Сингапур, Афғонистон, Россия, Ҳиндистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Кипр мамлакатларининг жангчилари билан куч синашишади. Ушбу спорт мусобақаси ўзига хос шоу тарзида ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирга машҳур актёр ва жанг санъати устаси Жан-Клод Ван Дамм, ММА жангчилари Жефф Монсон ва россиялик Фёдор Емельяненко каби жаҳон юлдузлари фахрий меҳмон сифатида таклиф этилганди.

Аммо тадбир ташкилотчиларининг “Qalampir.uz”га маълум қилишларича, айни пайтда россиялик спортчи Фёдор Емельяненконинг Ўзбекистонга ташриф буюриши сўроқ остида турибди.

Емельяненко айни пайтда ташрифи ҳақида тайинли жавоб бермаган. Шу сабабга кўра спортчининг Тошкентга келиши бекор қилинган…

Шунингдек, Жан-Клод Ван Дамм ҳам соғлиги ёмонлашгани туфайли Тошкентга ташрифини бекор қилган. Унинг ўрнига эса америкалик киноактёр ва жанг санати устаси Стивен Сигал ташриф буюриши кутилмоқда.

“Asian Fight–2017” тадбирига алоҳида меҳмон сифатида таклиф этилган учинчи меҳмон Жефф Монсон Ўзбекистонга ташриф буюради.

Маълумот учун, тадбир чипталари 21 августдан бошлаб “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотувга чиқарилган. Чипталар нархи трибуналардаги жойларга қараб 50 минг сўмдан бошланади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here