«Adidas» ва «Puma». Оға-инилар жанги ҳақида биласизми? (Фото)

0

Бутун дунё яхши танийдиган жаҳоннинг икки машҳур спорт кийимлари ва пойабзалларини тайёрловчи икки бренд марканинг тарихий рақобати ҳар кимда қизиқиш уйғотса ажабмас.
Суҳбат “Adidas” ва “Puma” ҳақида кетяпти. “Adidas” ҳамда “Puma”  брендлари асосчилари ва соҳиблари икки ака-укадир. Бу ҳақида Musavat. com маълум қилди.
Адолф Дасслер ва Рудолф Дасслер олиб борган рақобат умумийликда нақ 60 йил давом этган. Ҳатто улар яшайдиган шахар аҳолиси ҳам икки қисмга ажралиб кетган. Бири Адолф томон, иккинчиси эса Рудолф томон.
Ака-укалар 1900 ва 1903 йилларда Бавариянинг кичкина Гертсогенаурах шаҳарчасида туғилишган. Оталари нонвой, оналари эса тикувчи бўлган. Адолфни болаликда Ади, Рудолфни эса Руди деб чақиришарди. Биринчи жаҳон уришидан сўнг оналаридан эрта етим қолган икки ака-ука пойабзал сехи очишга қарор қилишади. Оналаридан мерос қолган тикувчилик сехини пойабзал сехига айлантиришди. Уларнинг бири тикиш билан шуғулланса, иккинчиси сотиш билан банд бўларди. Иш бошлаганларидан тўрт йил ўтиб сехнинг ишчи кучи оила аъзолари билан 12 кишига етди ва энди кунига 50 та пойабзал тайёрлай бошлашди. Ниҳоят 1924 йилда Адолф ва Рудолф фабрика очиш имкониятига эга бўлишади. 1936 йилда ўтказилган олимпиада ўйинларида америкалик атлет Жессе Овенс “Ака-ука Дасслерлар фабрикаси”да тайёрланган спорт пойабзалида чемпион бўлади. Овенснинг рекламаси сабаб “Ака-ука Дасслерлар фабрикаси” пойабзаллари сотилишини беш баробарга кўтариб юборди.
Сал ўтмай Берлин олимпиадаси пайти “Ака-ука Дасслерлар фабрикаси” 400 минг олмон маркаси ишлаб олади. 1938 йилда Дасслерлар Гертсогенаурахда яна битта фабрика очишади ва ширкатнинг кундалик ишлаб чиқариш кучи минг жуфт пойабзал бўлади. Аммо…

Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ака-укалар қайтганларидан сўнг иккаласининг ораси бузилиб бўлган. Энди уларни кимдир ака-ука деса ишонмас, ашаддий душманларга айланишганди. Дасслерлар 1948 йилда оталаридан ҳам айрилишди. Улар фабрикани иккига бўлиб, номини ўзгартиришди. Адолф Дасслер ўзининг пойабзалларига исми-шарифининг дастлабки қисмларини берди – “Adidas”. “Rudidas” эса сал ўтмай номини ўзгартирди – “Puma”.

Шу тариқа икки ака-уканинг рақобати икки буюк бренднинг яралишига сабаб бўлди.

«Adidas»- «Puma» жанги оға-иниларнинг ўртасидаги душманлик ҳисси икки фабриканинг ишчиларига ҳам, улар туғилиб ўсган шаҳарларига ҳам, борингки, уларнинг барча фанатларига ҳам таъсир этганди. Бир фабриканинг ишчилари иккинчи фабрика ишчилари кирадиган ресторанга кириб овқат емасди. Бири харид қилаётган дўконга иккинчиси кирмасди. Ҳатто “Adidas”нинг ишчиси “Puma”да ишлайдиган қиз билан турмуш қуришгада ҳаққи йўқ эди.

1974 йилда Рудолф, 1978 йилда Адолф вафот этди. “Adidas” ва “Puma” орасидаги рақобат 2009 йилда ишчилар орасида ўтказилган ўртоқлик учрашувида тугади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here