«Мен ҳаётда ҳарбий кийим киймайман ва қўлга қурол олмайман!», демоқда тожикистонлик оддий аскар Даниил Исломов. Нега?..

0

Тожикистондаги Хатлон вилоятида жойлашган ҳарбий прокуратура судга 18 ёшли оддий аскар Даниил Исломов устидан қўзғатилган жиноий иш нусхасини йўллади. Жиноий иш материалларида кўрсатилишича, Исломов Қўрғонтепа туманида ўзининг ҳарбий бурчини ўтамоқда. Агар у 2017 йил апрелида ҳарбий хизматга чақирилган бўлса, шундан бери эгнига ҳарбий кийим киймаган ва қўлига қурол олишдан ҳам бош тортган. Хўш, бунинг сабаби нимада?

Маълум бўлдики, оддий аскар Даниил Исломов анчадан бери Тожикистонда фаолияти тақиқланган «Иегова гувоҳлари» деб номланган мазҳаб аъзоси ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб айтибдики, ҳарбий кийим кийиш ва қўлига қурол олиш унинг диний эътиқодларига зид эмиш. Аммо у ҳали қамоққа олинмади. Ҳарбий қисм ҳудудида яшамоқда. Суд мажлиси ҳам ҳозирча белгиланмади. Тахминларга қараганда, агар айби исботланса, Даниил уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши ёки ҳарбий қисм интизом батальонида икки йил давомида ушлаб турилиши мумкин.

— Ўғлим аслида ҳарбий комиссарликка бориб, — дейди Даниилнинг онаси Оксана Исломова. — Альтернатив хизматга олишларини сўраган. Аммо улар рад жавоби беришган. «Фуқаролар эркинлиги офиси» ташкилоти раҳбари Дилрабо Самадова эса Тожикистонда ҳали альтернатив хизмат ҳақида қонун қабул қилинмаганини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Даниил аъзо ҳисобланган ва Тожикистонда фаолияти тақиқланган «Иегова гувоҳлари» мазҳаби насроний йўналишдаги диний ташкилот саналади. 1931 йилга қадар мазҳаб «Библия тадқиқотчилари» деб номланган. Кейинчалик номи «Иегова гувоҳлари» қилиб ўзгартирилган.

Интерфакс

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here