АФЗАЛ ҒОЗИЕВ: «48 ЁШИМДА ТАЛАБА БЎЛДИМ. 10-СИНФДА ЎҚИЙДИГАН ҚИЗИМ МЕНГА РЕПЕТИТОРЛИК ҚИЛДИ!»

0

Инсон учун энг асосий нарса — ирода. Орзуга, мақсадга етишиш учун иродаси қанчалик мустаҳкам бўлса, шунча яқинлашади. Афзал Ғозиевнинг болаликдан орзуйи агрономлик соҳасида ўқиб, мутахассис бўлиш эди.  Мана, ниятига ҳам етди!

Афзал Ғозиев Озарбайжоннинг Қуба туманида истиқомат қилади.  1989-йилда ўша пайтлардаги Қуба совхоз теҳникумини тугатганидан сўнг олийгоҳга бир неча марта ҳужжат топширган. Аммо доим омади юришмаган. Кейинчалик оила, фарзандлар тарбияси билан андармон бўлиб кетди. Шунга қарамай, у ҳавасларидан кечмади ва бугун мақсадига эришди.

Афзал Ғозиев: «4 та фарзандим бор. Оилам бу ҳақида эшитганида ё ажабланишса ёки қўйинг, керакмас, дейишса керак деб ўйлагандим. Аммо, ҳайриятки, улар мени тушунишди. Тушунибгина қолмай, қўлларидан келганча ёрдам бериб келишди. Мен ҳеч қандай тайёрлов курсларига, репетиторларга бормадим. Менинг устозим, репетиторим 10-синфда ўқийдиган қизим — Саригўйнак бўлди. У менга ҳамма нарсани ўргатди. Илк имтиҳондан 157 ва иккинчи имтиҳондан 198 балл тўпладим. Энди орзуйимдаги факультетда таҳсил оламан. 15 сентябрдан бошлаб ўқишни бошлайман ва истасам, ётоқхонадан жой беришмоқчи!»дейди.

Ҳумоюн

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here