АҚШнинг энг қудратли штати Трампга қарши чиқмоқда

0

Душанба куни АҚШнинг Калифорния ва яна бошқа учта штати Президент Дональд Трамп маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган «АҚШга ноқонуний кириб келган вояга етмаган шахсларни ҳимоя қилишни бекор қилиш» тўғрисидаги лойиҳа юзасидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақида Kun.uz маълум қилди.

Калифорния штати бош оқловчиси Хавьер Бесерранинг айтишича, DACA дастурининг бекор қилиниши ва иммигрантлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмаслиги айни ташқи меҳнат кучига асосланган иқтисодиётга эга штатларнинг ривожланишига болта уради.

Шунингдек, Сан-Францискода бошланган федерал суд ишида Миннесота, Мэриленд ва Майне маъмурият бирликлари ҳам иштирок этмоқда.

Бундан аввал, Дональд Трамп собиқ президент Барак Обама томонидан 2012 йил ишлаб чиқилган DACA лойиҳаси ва унинг шафелигида қонуний ҳимояга эга бўлган 800 юз минг аҳолининг манфаатларини инкор этишини таъкидлаганди. Бунинг изоҳи оддийгина қилиб, Dreamers, яъни «Орзумандлар» иш ўрни яратиш лойиҳасини амалиётда жорий этиш учун ислоҳотлар зарурлигини билан тушунтирилган.

Аммо, DACA лойиҳаси остида иш билан таъминланган иммигрантлар ишсиз қоладиган бўлса, мажбурий суғурта товонини талаб қилиш ҳақига эга бўлади, бу эса давлат бюджетидан янада кўпроқ маблағ кетишини англатади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here