Далай Лама Мьянма ҳукуматига мурожаат қилди

0

Мьянмада кўплаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган буддавийлар ва мусулмонлар ўртасидаги зиддиятлар юзасидан Далай Лама Мьянма ташқи ишлар вазири Аунг Сан Суга мурожаат қилди. Бу ҳақда “Independent.co.uk” хабар берди.

Тибетдаги буддавийлар лидери Далай Лама Мьянма ҳукуматидан Аракандаги мусулмонларига қарши олиб борилаётган зўравонликларни тўхтатишга чақирди.

Мактубда Далай Лама вазиятни Мьянма ҳукумати раҳбарлари томонидан ижобий ҳал этиши учун керакли чоралар кўрилиши лозимлигини айтган деб Qalampir.uz маълум қилади.

Зеро, мамлакатдаги радикал буддавий аҳоли роҳине мусулмонларга қарши “исломофобик” хатти-ҳаракат олиб бормоқда, деб таъкидлаган.

Мьянмадаги вазиятлар сабаб Нобель мукофоти қўмитаси Мьянма Ташқи ишлар вазири Аунг Сан Суга 1991 йилда жаҳонда тинчлик ўрнатиш ишлари бўйича берилган мукофот қайтариб олинмаслигини маълум қилган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here